Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нитрат аммонийнинг вайронкор кучи: яна қаерларда портлаш бўлган?

1659

Ливан пойтахти Байрутда портлаган ва юздан зиёд кишининг ўлимига сабаб бўлган нитрат аммоний аслида қишлоқ хўжалигида ўғитлаш мақсадида ишлатилади. Аммо унинг кучли портлаш таъсири ҳам бор. Шу сабабли нитрат аммонийни сақлашда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш зарур. 

Ушбу модда илк бор 1942 йилнинг 29 апрелида Бельгиянинг Тессендерло шаҳарчасидаги кимё заводида портлаган эди. Ўшанда 189 киши ҳалок бўлган, юзлаб киши яраланган. Портлаш соат 11:20 да юз берган ва яқин ўртадаги мактабда дарс ўрганаётган кўп сонли ўқувчи ўлган. Портлашдан кейин диаметри 70, чуқурлиги 23 метрга тенг чуқурлик пайдо бўлган.  

Нитрат аммоний билан боғлиқ иккинчи йирик ҳалокат АҚШда кузатилди: 16-17 апрель кунлари Техас портида рўй берган ёнғин пайтида иккита кемадаги кимёвий модда портлаши оқибатида 600 киши ҳалок бўлди. 

2001 йилнинг 21 сентябрида Франциянинг Тулуза шаҳридаги AZF кимё заводида ҳам нитрат аммоний портлаб, 31 кишини ҳаётдан олиб кетди. Ҳодисада жами 8 минг киши яралади. Портлаш аввалига теракт деб тахмин қилинди, бироқ кейинроқ 500 килограмм нитрат аммоний эҳтиётсизлик натижасида портлагани аниқланди. 

АҚШнинг Техас штатида иккинчи бор нитрат аммоний портлаши 2013 йилнинг 17 апрелида ўғит заводида кузатилган. Ўшанда 12 киши ҳалок бўлган, камида 200 киши жароҳатланган.  

2015 йилнинг 12 августида Хитойнинг Тяньцзин шаҳридаги саноат зонасида юз берган портлашда 173 киши ҳалок бўлди. 

Портлашдан кейинги Байрут (фотожамланма)

Ливанда кучли портлаш ортидан мотам эълон қилинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливан Исроилдан ҳудудларни қайтаришни талаб қилмоқда

788 12:20 29.10.2020

Ливан: Саад Ҳарири яна бош вазир бўлди

290 09:44 23.10.2020

Ливан яна ҳукуматсиз қолди 

410 17:35 26.09.2020

Ливан президенти: “Янги ҳукуматни шакллантирмасак, жаҳаннамга равона бўламиз”

433 14:42 22.09.2020

Байрутда портлашга сабаб бўлган кимёвий моддадан яна бор экан

318 12:20 04.09.2020

Ливан: янги бош вазирнинг исми маълум бўлди

303 19:10 31.08.2020
« Орқага