Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ният амалдан-да муҳимроқ

674

Амалга ошираётган ишларимизда ҳам, ибодатларимизда ҳам ният ва мақсаднинг аҳамияти каттадир. Шариати исломиядаги ибодатларнинг барчасида ният энг биринчи ўринга қўйилган. Масалан, намозни олиб кўрайлик. Бу борада намоз ўқувчи одамдан “Аллоҳ таоло буюргани учун” деган азму қарор билан  намозга киришиш талаб этилади. “Соғлигимга фойдали экан, одамлардан уяламан” каби ёндашувлар билан намозга киришишдан фойда йўқдир. 

Ёки қурбонлик масаласини олиб кўрамиз. Масалан, “Бир йил давомида гўшт сотиб олсам ҳам, шу қўйнинг пули кетиб қолар экан. Унинг ўрнига ўзим бирйўла яхши қўчқор сотиб олақолай. Оилам билан маза қилиб еймиз” деган ният ҳам бу амални нуқсонли қилиб қўяди. Ниятимизни тўғри ва чиройли қилсак, одатий ишларимиз ҳам ибодат сифатида қабул қилинади. Аммо ниятимиз чиройли ва тўғри бўлмаса, ибодат қилсак ҳам қабул бўлмайди. Шунинг учун ҳам ориф зотлар: “Бирор амал қилишдан аввал чиройли ният қилишни ўрганиш даркор”, дейдилар. Бетоб дўстингизни гапиришидан уялиб йўқласангиз, бу йўқловдан савоб умид қилманг. Аммо бу ишни Аллоҳ таолонинг розилиги учун бажарсангиз, иншааллоҳ, савобга эришасиз. Биз кундалик юмушларимизга урф-одат маъносида ёндашиб ўрганганмиз.  Аслида уларни ҳам Парвардигор розилиги учун бажарсак, бу ҳам савобли ва айнан ибодатдир. Бу борада жаноби расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сўзлари бор:

“Албатта, Аллоҳ таоло сизларнинг жисмларингизга ва сувратларингизга қарамайди. Балки қалбларингизга қарайди”

Яъни қилаётган амалларимизни қайси ниятда бажаришимиз жуда муҳим экан. Улуғларимизнинг ният ҳақида айтганлари:

“Нияти яхши бўлмаган одамнинг қилган амали бекордир” (Умар розияллоҳу анҳу).

“Аллоҳ таоло бандасининг охират ҳақидаги ниятига дунё ва охират истагини беради. Аммо унинг нияти фақат дунё учунгина  бўлса унга дунёнинг ўзинигина беради” (Қатода розияллоҳу анҳу).

“Қанча-қанча кичик амаллар борки, ният уни катталаштиради. Қанча-қанча катта амаллар борки, ният уни кичиклаштиради” (Абдуллоҳ ибни Муборак).

“Чиройли ният нафс-ҳаво соҳиблари учун ҳам халақит қилмайдиган хислатдир” (Муҳаммад Ғаззолий).

“Аллоҳ таоло сенинг ниятингга яраша муомала қилади. Амал саҳифаларига қалбий битикларгина ёзилади” (Мустафо Содиқ ар-Рофиъий).

Биз мўмин-мусулмонлар ният қалб амали эканини ҳам унутмаслигимиз керак. Яъни ниятнинг жисмимизда ифода ва кўриниши йўқ. Аммо эътибор берсак, хатти-ҳаракатларимиз, гапираётган гапларимиз ниятимизга ишора қилиб туради. Ниятнинг чиройли ва тўғри бўлишини уламоларимиз: “Аввало ҳар қандай ишни Аллоҳ таолонинг розилиги учунгина бажариш, мазкур иши эса шариатга мувофиқ бўлиши керак”, деб изоҳлайдилар. 

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкин бўладики, ниятимиз чиройли ва тўғри бўлса, оддий ишларимиз ҳам ибодатга айланади. Аммо ниятимиз фасод бўлса, хатто қилган ибодатларимиз ҳам фасод бўлиб, охиратда фойдасиз бўлади! Валлоҳу аълам биссавоб.

Тоҳир Воҳид

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сингапурликлар сунъий товуқ гўшти ейдиган бўлди

792 21:05 02.12.2020

Ҳалол луқма (ҳаётий қисса, охирги қисм)

753 20:20 02.12.2020

Британияда коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишга рухсат берилди

113 20:05 02.12.2020

Раҳбарлар ишга автомобилсиз келади ~ янги қонун тавсияси

636 19:30 02.12.2020

Жаннатий ўн саҳоба: Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу (35-қисм)

318 19:05 02.12.2020

Наманган вилоят бош имом-хатиби Тўрақўрғонда спортчилар билан учрашди

306 17:41 02.12.2020
« Орқага