Аҳли ирфон

Ниятнинг ҳаромда ўрни йўқ (Ният ва ихлос)

291

Ният ҳар бир нарсада ўз таъсирига эга эканлиги маълум бўлгач, айтиш керакки унинг ҳаром нарсаларда таъсири йўқ. Ниятнинг гўзаллиги, қасднинг олийлиги ҳаромни ҳалолга айлантириб қўймайди ва ҳаромнинг ҳаром бўлишидаги асос бўлган ифлосликни ундан кетказмайди. Кимки судхўрлик ила ёки ўғрилик ила, умуман ҳар қандай тақиқланган йўл ила пул топиб шу пулга масжид қуришни ёки етимлар уйи қуришни ёки мадраса қуришни ёки ушбу ҳаром мол ила фақир ва ҳожатмандларга садақа қилишни ният қилса, бу яхши ниятининг ҳеч қандай ўрни бўлмайди. Ўша кишидан ҳаром иш қилганлиги ҳам ўчирилмайди. Бунга қуйидаги ҳадис далолат қилади: “Аллоҳ покдир ва фақат пок нарсани қабул қилади”.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қуйидагича ривоят қилинган:”Аллоҳ ёмолик ила ёмонликни ўчирмайди, балки ёмонликни яхшилик ила ўчиради ва нопоклик нопокликни кетказмайди”. Ҳаром молни баъзисини садақа қилиб ўша молни поклаб бўлмайди, балки у молни бутунлай ўз ўрнига қайтариш шартдир. Ва яна ҳаром мол уни олувчисига мулк бўлиб қолмайдики уни садақа қилиш мумкин бўлса, аксинча ҳаром мол ўзининг асл эгасининг моли бўлиб тураверади ва токи ҳақиқий эгасига ёки унинг меросхўрларига қайтарилмагунича ҳаромдан қутилиб бўлмайди.

Шайх Юсуф Қарзовийнинг "Ният ва ихлос" китоби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Дўсту биродарларга нима дейиш керак?

1330 08:20 10.01.2020

Ниятнинг аҳамияти ва ихлоснинг татбиқ қилиниши (Ният ва ихлос)

736 18:00 01.11.2019

Ихлос қаердан келади?

1137 23:05 04.10.2019

Нафсни енгишнинг йўллари

1190 23:05 03.10.2019

«Аллоҳга сидқидил бўлди, Аллоҳ уни тасдиқлади»

1283 14:50 01.10.2019

Ихлос аҳли билан улфат бўлиш

463 23:05 27.09.2019
« Орқага