Аҳли ирфон

Ниятнинг холислиги амал қабул бўлишининг асосидир

391

Ҳар бир дунё ва охират амалларида ниятни шахсий ва дунёвий рағбат ва мақсадлардан холи қилиб, холис Аллоҳ учун қилиш лозим, токи амалнинг Аллоҳ ҳузурида қабули мумкин бўлсин.

Ҳар бир солиҳ амалнинг Аллоҳ ҳузурида қабул бўлишига икки шарт бордир:

1. Ихлос ва ниятнинг тўғрилиги.

2. Амалнинг суннат ва шариатга мувофиқ бўлиши.

Аввалги шарт ила инсон ички дунёсининг тўғрилиги амалга ошади. Иккинчи шарт ила амалларнинг ташқи кўриниши тўғрилиги амалга ошади. Аввалги шарт ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Амаллар ниятларга биноандир” ҳадисларида келган. Ҳадисдаги ушбу жумла инсон ички дунёсининг мезонидир. Иккинчи шарт ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Ким бизнинг ишимиздан (кўрсатмаларимиздан) бўлмаган нарса ила амал қилса, унинг амали рад қилингандир” (Бухорий ривояти) ҳадисларида келган. Ҳадисдаги ушбу жумла амалларнинг ташқи кўриниши тўғрилигининг мезонидир.  Аллоҳ ушбу икки шартни Ўз Китобининг кўпгина оятларида зикр қилган: “Ким гўзал амалларни қилгувчи бўлган ҳолида Аллоҳга юз тутса, батаҳқиқ, у ишончли арқонни маҳкам тутибди” (Луқмон сураси, 22-оят) ва: “Яхшилик қилувчи бўлган ҳолида юзини Аллоҳга таслим қилган ва Иброҳимнинг тўғри динига эргашган кимсанинг динидан ҳам яхшироқ дин борми!?” (Нисо сураси, 125-оят).

Аллоҳга юз тутиш бу мақсадни холис қилиш ва унинг асосида амал қилиш. Гўзал амалларни қилиш уларни шаръий кўринишда ва Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган ҳолда суннатларига мувофиқ бажаришдир.

Биз юқорида Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги сўзларини ҳам келтирган эдик: “Агар амал холис бўлса, аммо тўғри бўлмаса, қабул бўлмайди. Агар амал тўғри бўлса, аммо холис бўлмаса ҳам, қабул бўлмайди. Амалнинг холис бўлиши Аллоҳ учун бўлишидир, амалнинг тўғри бўлиши суннатга мувофиқ бўлишидир”, дея туриб ушбу оятни тиловат қилганлар: “Бас, ким Роббига рўбарў келишни умид қилса, яхши амал қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин” (Каҳф сураси, 110-оят).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қуйидаги гап ривоят қилинган: “Сўз амалсиз наф бермайди, сўз ва амал ниятсиз наф бермайди, сўз, амал ва ният суннатга мувофиқ бўлсагина наф беради”.

Ибн Ажлан раҳимаҳуллоҳ айтганлар: “Амал фақат уч нарса ила ислоҳ бўлади: Аллоҳга тақво, гўзал ният ва амалнинг тўғри бўлиши (шариатга мувофиқ бўлиши)”.

Ўтганлардан билдикки, ниятнинг холис бўлишининг ўзи токи амал шариатга мувофиқ бўлмагунча ва суннатга мувофиқ бўлмагунча амалнинг қабул бўлишига кифоя қилмайди. Амални шариатга мувофиқ бажариш токи ихлос бўлиб, ният холис Аллоҳ учун бўлмагунича қабул бўлмаганидек, ҳар қандай амал ихлоссиз бўлса, унинг қиймати бўлмайди.

Ибн Атоуллоҳ айтадилар: “Албатта амаллар жонсиз суратлар кабидир, амалларнинг руҳи уларда ихлоснинг сири борлигидадир”. Демак, ихлоссиз амалнинг сурати қанчалар гўзал ва солиҳ бўлса ҳам, қабул бўлмайди.

Шайх Юсуф Қарзовийнинг "Ният ва ихлос" китоби

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ниятнинг аҳамияти ва ихлоснинг татбиқ қилиниши (Ният ва ихлос)

600 18:00 01.11.2019

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Бадниятлар

2510 07:00 17.09.2019

Даъватчилар ва олимлар учун ихлоснинг аҳамияти (Ният ва ихлос)

468 23:55 21.08.2019

Ихлосли бўлиш машаққатли иш (Ният ва ихлос)

909 00:00 20.08.2019

Фосид ният ила масжид қуриш

702 23:40 15.08.2019
« Орқага