Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Нодон билан яна бир суҳбат

2160

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм)

Мутолаа

Аёлларни аёллар ҳам эзади


Ота-онаси деярли ҳар куни келиб, қизининг ҳол-аҳволидан хабар олишар. Фазилатнинг акаси ичарди, лекин меҳрибон эди. У ҳам ора-сира келиб турарди. Маст бўлса ҳам ака эди, туғишганини ёнида кўриш кишига бошқача қувонч бахш этарди. 

Кунлар ўтди. Бу пайтга келиб Фазилат хоним қизини янги мактабга жойлаштирди. Ҳозирча отасининг кўмаги билан яшар, ҳали ҳам уюшмада ишларди. 

Фазилат хоним Ойшагулга телефон қилиши билан дарҳол етиб келди.

– Лаббай, опа. 

– Сенга бир топшириқ бергандим. Икки ой давомида уюшмамизга келганларнинг сони ва ташриф сабабларини қайд қилишинг керак эди. 

Ойшагул уялганча жавоб берди: 

– Кечирасиз, опа. Бажаролмадим. 

– Йўқ, кечирмайман. Бир вазифа берилганида ё ўша топшириқни бажар, ёки қилолмаслигингни айт. 

– Хўп бўлади, иншааллоҳ, бундан буён шундай қиламан. Аммо бажаролмайман деёлмайман, уят бўлади. 

– Қилолмайман сўзи қилмаслик феълидан ҳам ёмонроқми? Бундан ташқари, натижа муҳим, Ойшагул. Бажармаслигинг топшириқ берган одамга маълум бўлса, иш орқага кетмайди. Мен атайлаб унутишни ёқтирмайман. Одам ўзига бироз аҳамиятли бўлиши керак. 

Ойшагул энди жавоб бермоқчи эди, телефон жиринглади. Гўшакни олибоқ овозидан таниди, бу олдин ҳам қўнғироқ қилган қўпол киши эди. Қўли билан гўшакни ёпиб, Фазилатга ўгирилди: 

– Опа, ҳалиги қўпол одам...

 – Қайси? Қўпол одам битта эмас-ку, дарров эсласам. – Ҳабиба опага: “Хотинимнинг молини бошқалар егунча мен ейман”, деган одам... У сизларни ҳақоратлади, лекин барибир яна телефон қиляпти. 

– Рақамини ол. “Опам сизга қўнғироқ қилади”, дегин. 

Ойшагул айтилгандек қилди, лекин у киши Ҳабиба ё Фазилатни чақирасан, деб қаттиқ туриб олди. 

Фазилат жаҳл билан гўшакни олди: 

– Эшитаман! 

– Эшитасан-да, оила бузувчи хотин! Хотиним уйдан қочиб кетди. Уюшмангга борди, шундайми? Менга ёлғон гапира кўрма, пушаймон бўласан. 

– Биз бошпана бермаймиз, жаноб. Хотинингизни бошқа жойдан қидиринг. Бундан ташқари, хонимингизни аҳмоқ, деб айтибсиз. Агар ростдан шундай бўлса, сира қўрқманг, аҳмоқлар дардини ҳеч кимга айтмайди. 

– Нима, хотинимдан қўрқаманми? Сен мени танимайсан, лекин ваъда бераман, таниб оласан! 

– Ҳаддингиздан ошяпсиз, сабримни тоширманг. 

–Тоширсам нима бўлади, хўш? Сабр косанг тўлса, нима қила оласан? 

– Сабр-тоқат тугаган жойда ҳеч қачон яхши нарса содир бўлмайди. Мен аёлингизни танимайман. 

– Бу қанақаси? Хотиним аниқ сенинг уюшмангда! 

– Уюшмамизга минглаб аёллар келади. 

– Э-воҳ, демак, минглаб аёлларни йўлдан ураркансиз-да! 

– Йўқ, аксинча. Дунё муслима кимлигини билмайди. Сиз дунёга муслима аёл қандай бўлишини кўрсатинг, деяпмиз. 

– Бизнинг хоним ҳам меросини менга бермаслик билан муслималигини кўрсатяпти, шундайми? Меросини олишимни таъқиқлаяпти... 

– Йўқ. Буни аёлингиз қилмаяпти. Буни Аллоҳ айтган. Аллоҳнинг қонуни бу. 

– Сизнинг Аллоҳингиз аёллар томонидами? 

– Шунақасиям бўладими? Аллоҳ учун ҳамма банда бир, у кимнинг ҳақи олиб қўйилаётган бўлса, ўша томонда... Бир саволимга жавоб берсангиз. Аллоҳ сақласин, сизнинг Аллоҳингиз бошқа, бизники бошқами? 

– Сен билан Худони муҳокама қилиш учун қўнғироқ қилмадим. Менга бунинг алоқаси йўқ. Мен сендан хотинимни сўраяпман. 

– Сиз билан тортишишга вақтим йўқ, жанжал қидираётган бўлсангиз, бошқа жойдан изланг. Гўшакни тезлик билан қўйган Фазилат хоним асабийлашарди: 

– Бу одам аниқ нодон... 

Ойшагул сўзини бўлди: 

– Йўқ, менимча, унинг ақли ўзидан олдин туғилган. 

Фазилат Ойшагулга ғалати қаради: 

– Нега бундай бўлган? 

– Нимага бўларди? Бу одам туғилганда унинг ақли дунёни тарк этиши учун. Менимча, ақл “Бунинг миясига кирадиган даражада аҳмоқ бўлолмайман», деган ва кетган. 

Фазилат жаҳлдан тушиб, кулар, Ойшагул давом этарди: 

– Агар мен қонун чиқарувчи бўлсам, шундай қонунлар чиқарардимки... 

– Нега экан? Аллоҳ чиқарган қонунларни ёқтирмайсанми? 

– Бундай демоқчи эмасдим. 

– Лекин дединг. Тилингга айт, ақлинг хоҳламайдиган нарсани гапирмасин.

Амина Шенликўғли 

(давоми бор)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

814 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

582 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

583 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1400 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2626 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1544 15:50 01.06.2023
« Орқага