Наср

Нонвойнинг хотини бахтли-ю...

1367

Битта оилада кетма-кет икки қиз дунёга келибди. Улардан сўнг укалари ҳам бор экану, ҳикоямиз шу икки опа-сингил ҳақида.

Иккиси ҳам бир-бирига ўхшаш, юриши, туриши, кийиниши икки томчи сувдек экану, характерлари бошқа-бошқа дунё экан.

Катта қиз масъулиятли бўлиб, уй ишларини ўзи бажариб қўяверар экан. Ота-онасининг сўзини сира икки қилмас экан. Синглиси эса шаддодроқ экан, опасига ҳамма ишларни юклаб қўйиб, ўзи дугоналарининг олдига чопар экан.

Катта қиз Пединститутга ўқишга кирибди. Ўша йилнинг ўзида биринчи совчи юборган нонвой йигитга турмушга чиқиб кетибди. Синглиси опасининг ишига қойил қолмаса ҳам ичини оғритмаслик учун ҳеч нима демабди.

Синглиси бир неча йил ҳаракат қилиб, ахийри ўқишга илашибди. Битирар-битирмас, танлаб-танлаб, охири ўқимишли инсонга турмушга чиқибди.

Дуойим қабул бўлди

Мажнун нимадан қўрқди? (“Маснавийдан ибратли ҳикоялар”)

Жигарини жигарига берган жигарлар

Бошида ҳаммаси жойида экан. Вақт ўтган сайин турмуш ўртоғи билан ораси бузила бошлабди. Иккиси ҳам мен ақллиман, дея баҳслашишаверар экан. Баъзи кунлари сингил ақлли бўлсангиз овқатингизни ўзингиз пиширинг, дея ишига нонушта тайёрламай кетиб қолар экан.

Вазият мураккаблашавергач, кекса онасининг юрагини сиқмай деб, маслаҳат олгани опасининг уйига борибди. Бу вақтда унинг битта ўғли, опасининг эса иккита қизи бор экан.

Опа-сингил саломлашиб, анча пайт турли мавзуларда суҳбатлашишибди. Опа ҳаётидан мамнунлигини, қизларига ҳам устоз, ҳам она эканини фаҳрланиб гапирибди. Синглиси қаердан гап бошлашни билмай турган экан, поччаси тандирдан янги узган нонларини олиб кириб, салом-аликдан сўнг яна иш билан ташқарига чиқиб кетибди.

Сингил поччасининг уст-бошини, опасининг кўйлакларини кўриб, ўзиники билан солиштирибди, ачинган бўлибди. Опа синглисининг ҳаётидаги келишмовчиликларни эшитиб, ҳайратдан ёқа ушлабди:

-Ўртада гулдек фарзандингиз, ўғлингиз бўла туриб-а?!

Кейин ўз ҳаёти, турмуш ўртоғи ҳақида ибрат учун гапира бошлабди. Танбеҳ берибди:

-Эркак киши аёл кишидан устун...

Сингил қошларини чимирибди:

-Мен ҳам олий маълумотлиман, битта кам, тилим қисиқ жойим йўқ.

Фақат ажрашсак, бола кимда қолади, шуни ўйлаяпман. Ҳали каръера қилишим керак.

Опа синглисини таний олмай, бақрайибди:

-Тавба! Нима жин урди, ёки кимлигингни унутиб қўйдингми? Бу нима гап? Эркак киши билан тенг бўлмоқчимисан?

-Ҳа!

-Бўлолмайсан! Ҳатто, поччанг ҳам мендан устун!

-Ўғилингиз йўқлиги учун ҳам шундай дейсизми? Ахир сиз ўқимишлисиз! Поччам бўлса...

Опа ортиқ тоқат қила олмабди. Ўзини босишга уринибди. Синглисини қўлларидан ушлаб:

-Нега устун дейсанми, жиннивой?

Битта устунлик томони борки, сен икта-учта диплом билан ҳам етиб ололмайсан. Бу эркакнинг намози аёлнинг намозидан кўпроқлигида! Битта эркакнинг гувоҳлиги иккита аёлнинг гувоҳлигига тенглигида. Ва охири, унинг розилиги билан саодатга эришишингда.

Ҳаётда қанчалик омадли бўлмагин, оилангда тинчлик бўлмаса, бир пул. Ҳақиқий бахтли аёл оилада ҳам, ишда ҳам ўз ўрнини топа билган аёлдир.

 

Нурияхоним Улуғбек қизи

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Fийбатдан топилган ҳикмат

663 10:00 12.12.2019

Этикдўз боланинг танбиҳи

1437 09:05 11.12.2019

Чингиз афандига мактублар (10-қисм)

299 21:00 10.12.2019

Чингиз афандига мактублар (9-қисм)

528 21:00 07.12.2019

Поездда бўлган ибратли воқеа

2566 09:00 07.12.2019

Чингиз афандига мактублар (8-қисм)

413 21:00 06.12.2019
« Орқага