Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тендерларда қарийб 20 млрд сўм ўғирланган

1116

Бугун АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда қонунга хилоф равишда ўтказилган тендерлар натижасида давлат бюджетига 19,6 млрд сўм зарар етказилгани маълум қилинди.

«Ўтган бир йил давомида коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ 34 та жиноят иши қўзғатилиши таъминланди. Соҳалар кесимида ўрганилганда, қурилиш соҳасида — 11 та, соғлиқни сақлаш соҳасида — 7 та, меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида — 4 та, олий таълим соҳасида — 3 та, халқ таълими соҳасида — 3 та, давлат харидлари соҳасида — 2 та, сув хўжалиги соҳасида — 2 та, бошқа соҳаларда — 2 та жиноят содир этилгани аниқланган», — деди Д. Очилова.

Жумладан, Андижон, Жиззах ва Навоий вилоят ҳокимликларининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари ва бошқа буюртмачи ташкилотларида жами 461,3 млрд сўмлик қийматдаги давлат харидлари юзасидан 59 та қурилиш объекти ўрганилган.

Ўрганишлар давомида Андижон вилоятида — 18 та, Жиззах вилоятида — 11 та, Навоий вилоятида — 7 та танлов ва тендерларни қонунга хилоф равишда ўтказиб, қурилиш объектларида давлат бюджетига турли кўринишда 19,6 млрд сўм зарар етказилгани аниқланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абдулазиз Комилов ЕХҲТ йиғилишида афғон халқига ёрдам беришга чақирди

599 21:05 02.12.2021

Дунёнинг саёҳатбоп жойлари аниқланди, рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

892 18:05 02.12.2021

«Пост-патрул хизмати бу блок-пост эмас» – ИИВ расмий муносабат билдирди

2250 15:15 02.12.2021

Тарихда бугун: Бирлашган Араб Амирликларига асос солинди

777 10:04 02.12.2021

Россия ФХХ раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг қабулида бўлди

410 09:43 02.12.2021

Айрим хориж давлатларидан Ўзбекистонга келган йўловчилар мажбурий карантинга олинади

368 17:59 01.12.2021
« Орқага