Нордон лимондан ширин ичимлик тайёрланг

19:00 12.04.2019 693

Оқил, закий инсон зиённи фойдага айлантиради. Аҳмоқ-тентаклар эса битта мусибатни иккитага кўпайтириб олади.

Масалан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан ҳайдаб чиқарилгач, Мадинада кўз кўриб қулоқ эшитмаган давлат барпо қилдилар; аллома Ҳарроний ҳибсхонадан чиқарилганида бир дунё илм билан чиқди; Имом Сарахсий суви йўқ қудуққа ташлаб зиндонбанд қилинди, у бундан унумли фойдаланиб фиқҳ соҳасида 20 жилд китоб ёзиб битирди; Ибн Асир барча ишлардан маҳрум этилганида “Жомиъул усул” ва ҳадис китобларининг энг машҳурларидан “Ниҳоя” китобларини тасниф этди; Ибн Жавзий Бағдоддан сургун қилинганида етти қироатни ўқиб чиқди. Молик ибн Рийбга дахлсиз ўлим келганида, аббосийлар давлати шоирлари девонларига тенг ажойиб қасидани бутун оламга кўрсатди.

Аммо Абу Зуайб Хузалийнинг болалари ўлганида, замон сукут қилди, одамлар хабарсиз қолди ва тарих қарсак чалди. Чунки бу кимсалар золим эди.

Фалокат кутилмаганда ҳамла қилса, унинг нур сочувчи тарафини кўринг. Агар бир киши сизга истаканда лимон берса, бир чимдим шакар қўшинг. Агар сизга илон ҳадя этилса, унинг қимматбаҳо терисини олингда, қолганини ташланг. Агар сизни чаён чақиб олса, у илон заҳрига қарши мустаҳкам эм ва иммунитет эканини билинг.

Қийин шароитга мослашиб, у жойдан бизга гул, лола ва ясминларни олиб чиқинг. “Балким сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши бўлиб чиқар” (“Бақара” сураси 216-оят).

Франция инқилобидан олдин икки зўр шоирини қамашди. Уларнинг бири некбин (оптимист), иккинчиси бадбин (пессимист) эди. Иккови кал ласини қамоқхона дарчасидан чиқарган эди, некбини юлдузларга қараб кулди, аммо бадбини ён кўчадаги лойларни кўриб йиғлаб юборди. Унинг ёмонлик томонини ўйлайверадиганига қаранг. Аслида, ёмонликнинг ўзи йўқ. Аксинча, яхшилик, фатҳ, ғалаба ва ажр бордир.

"Ўкинма" китобидан

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!