Янгиликлар

Норита бинти Муҳаммад – соқовларга Қуръони Каримни ёдлашга ёрдам берувчи илова тайёрлаган муслима

778

Малайзияда яшовчи ҳамюртимиз Анвар Нарзуллаев ўзининг фейсбук саҳифаси орқали илм-фанда катта ютуқларга эришаётган муслима ҳақида маълумот берди.

Танишинг, профессор Норита бинти Муҳаммад Норвави. Узоқ йиллардан бери сунъий онг, қайта тикланувчи энергия ва бошқа долзарб сохаларда илмий изланишлар қилиб келади. Юзлаб мақола ва китоблар муаллифи.

Умрини аксар қисмини нақлий (ваҳий билан тушган) ва ақлий (одамлар кашф қилган) билимларни уйғунлаштиришга бағишлаган.

Шу кунларда Малайзияда икки йилда бир бўладиган Pecipta'19 кўргазмаси бўлиб ўтяпти. Кўргазмага Малайзиянинг барча олий ўқув юртларидан, 400 дан ортиқ жамоалар ўз махсулотларни олиб келишган.

Кечаги катта кўргазмада Норита Қуръон, суннат ва қадимий тиббиёт китобларида келтирилган ўсимликлар, ичимликлар ва табобатлар хақидаги маълумотларни жамлаган илмий иши учун катта ютуқлардан бирини қўлга киритди.

Ҳаётида бундай ютуқларга юз марталаб эга чиққан бўлса ажаб эмас. Ўтган йили ҳам соқовларга Қуръони Каримни ёдлашга ёрдам берувчи мобил иловаси учун кўп олқишларга сазовор бўлган эди, деб ёзади Анвар Нарзуллаев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Малайзия мусулмонлари учун урфдаги дастурдан фойдаланиш тақиқланди

1206 15:00 04.07.2020

Муваффақият сири ёки Маҳатҳир Муҳаммаднинг устозларга ўгити

1442 09:00 22.06.2020

Малайзия бош вазири саратондан тузалди

490 17:30 16.06.2020

Малайзия ҳам бу йил Ҳажни бекор қилди

339 20:00 11.06.2020

Малайзия Ўзбекистоннинг исломий меросини ўрганади

571 16:30 06.06.2020

Малайзия ширкати Ўзбекистонда ID ва банк карталарини ишлаб чиқармоқчи

433 19:30 22.05.2020
« Орқага