Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Норозилик намойишлари фонида ўтган КХШТ саммити

787

Арманларнинг ташкилотдан ҳафсаласи пир бўлиб боряпти.

Кеча Ереванда КХШТ давлат раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди. Унда Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва РФ президенти Владимир Путиндан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларусь раҳбарлари иштирок этди.

Саммит кўча намойишлари фонида ўтди. Намойишчилар Арманистоннинг КХШТ таркибидан чиқишини талаб қилди. Одамларнинг фикрича, бу тизим Озарбайжон билан низода ҳаракатсиз турди ва ҳеч қандай амалий чоралар кўрмади. “Хафвсизлик ўрнига биз Озарбайжоннинг сиёсий қўллаб-қувватланишини олдик. Россия ва Беларусь Бокуни қўллаб-қувватлаган бир пайтда бошқа аъзолар ҳеч нарса қилмади. Путин, Лукашенко ва бошқалар бизнинг давлатга келмаслиги керак эди. Путин ва Лукашенко энг камида қамоққа олиниши керак”, – деган сиёсатчи Даниел Иоаннисян.

Саммитдан олдин Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев Озарбайжоннинг КХШТда Арманистондан кўра кўпроқ дўстлари борлигини айтганди. Еревандаги митинг иштирокчилари буни тасдиқлади.

“Алиев хато қилди. Унинг хатоси қуйидагича: Арманистоннинг КХШТда дўстлари йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас”, – деган сиёсатшунос Рубен Меграбян.

Намойишчилар 2020 йилги Озарбайжон билан урушда Арманистон бир ўзи жанг қилганини таъкидламоқда. Ўша йили ноябрда тугаган ҳарбий ҳаракатлар натижасида Тоғли Қорабоғнинг аксар ҳудудларида Боку суверенитети тикланди. Бундан ташқари, ҳудудга Россия тинчликпарвар кучлари киритилган. Аммо шунга қарамай, Озарбайжон ва Арманистон чегарада тез-тез тўқнашиб турибди. Бу намойишчиларнинг Кремлга асосий даъволаридан бири.

“КХШТ охирги кунларини яшамоқда. Бу Путиннинг охирги ташрифи. Арманистон бундан буён унинг учун ёпиқ давлат бўлади. Биз террорчи давлатлар билан ҳеч қандай умумий жиҳатларга эга бўлмаймиз”, – деган намойишчилардан бири.

Бундан ташқари, саммит арафасида Ереванда яна бир намойиш ўтказилиб, унда Россиянинг Украинадаги уруши қораланган ва Путин қотилликда айбланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

359 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

162 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

256 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1102 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

238 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

752 17:35 28.11.2022
« Орқага