Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Норвегия «Толибон»ни Ослода гуманитар ёрдам бўйича музокарага таклиф қилмоқда

1315

Норвегия ташқи ишлар вазирлигининг жума куни эълон қилган баёнотида айтилишича, Норвегия 23-25 январь кунлари Норвегия ҳукумати ва халқаро ҳамжамият вакиллари билан учрашиш учун «Толибон» вакилларини Ослога таклиф қилган.

«Биз миллионлаб одамлар тўла гуманитар фалокатга дуч келган Афғонистондаги оғир вазиятдан жуда хавотирдамиз. Афғонистондаги тинч аҳолига ёрдам бериш учун «Толибон» билан мулоқотда халқаро ҳамжамият ҳам, афғонларнинг турли қатламлари ҳам фаол иштирок этиши керак», - дейилади Норвегия ташқи ишлар вазири Анникен Хюитфельдтнинг баёнотида.

Унда қайд этилишича, музокаралар учун бу таклиф «Толибон»ни қонунийлаштириш ёки тан олиш сифатида қаралмаслиги керак.

«Бу учрашувлар «Толибон»ни қонунийлаштириш ёки тан олиш эмас. Лекин биз мамлакатнинг де-факто расмийлари билан гаплашишимиз керак. Сиёсий вазият бундан ҳам каттароқ гуманитар фалокатга олиб келишига йўл қўя олмаймиз», - деган у.

Ослода толиблар Норвегия ҳукумати вакиллари ва бошқа мамлакатлар расмийлари, шунингдек, бошқа афғонистонликлар – фаоллар, журналистлар билан учрашиши режалаштирилган.

Баёнотда, шунингдек, шу ҳафта бошида Норвегия делегацияси мамлакатдаги оғир гуманитар вазиятни муҳокама қилиш учун Кобулга ташриф буюргани айтиб ўтилган.

«Гуманитар ёрдам, гарчи зарур бўлса ҳам, етарли эмас. Биз соғлиқни сақлаш ва таълим каби муҳим хизматларнинг қулашига йўл қўймаслигимиз керак», дейилади унда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

1575 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

974 15:50 01.06.2023

Саудия Арабистони аҳолиси 32 миллиондан ошди

820 14:19 01.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

2556 10:45 01.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

2408 09:25 01.06.2023

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

1432 08:48 01.06.2023
« Орқага