Янгиликлар

Норвегияда масжидга ҳужум қилган шахс айбини тан олмади

1445

Норвегия пойтахти Осло яқинидаги “Ал-Нур” масжидига ҳужум қилган 21 ёшли Филипп Маншаус қотиллик ва террор ҳужуми бўйича айбловларни рад этди. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.

Маншаус илк бор Ослодаги судга олиб келинган. У тез-тез камераларга қараб кулимсираган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Маншаус 17 ёшли ўгай синглисини ўлдиргандан кейин афғонистонликлар асос солган “Ал-Нур” масжидига бориб, мусулмонларга қарата ўқ узган. Аммо 65 ёшли Муҳаммад Рафиқ уни тўхтатиб қолган ва бирортани ўлдиришига йўл қўймаган. Полиция асли афғонистонлик Муҳаммад Рафиқни қаҳрамон деб эълон қилди ва унга жасорати учун миннатдорчилик билдирди.

УЛАШИНГ:

« Орқага