«Новза» метро бекатининг биринчи вестибюли иш фаолияти узайтирилди.
Фуқаролардан келиб тушган мурожаат асосида «Новза» масжидига ташриф буюраётган намозхонларга қулайликлар яратиш мақсадида «Новза» метро бекатининг 1- вестибюли иш фаолияти узайтирилди.
Ҳар куни соат 07:00 дан 19:00 га қадар иш фаолиятида бўлган «Новза» метро бекатининг 1- вестибюли бир ой, яъни рамазон ойи мобайнида тонгги 07:00 дан кеч соат 00:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Ушбу жадвал бугун 2 апрель санасидан бошлаб амал қилади.