Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нур-Султон аэропортида ниҳоят намозхона очилди

610

Қозоғистон пойтахти Нур-Султондаги халқаро аэропортда намозхона очилди. Бу ҳақда аэропортнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида маълум қилинди. 

Маълум бўлишича, намозхона 18 январь куни, кўп сонли илтимослар инобатга олинган ҳолда очилган. Аэропорт раҳбарияти бунинг учун алоҳида хона ажратган. 

2011 йилда Қозоғистон парламенти қабул қилган диний фаолият тўғрисидаги қонунга биноан темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, аэропортлар ва портларда диний маросимлар ўтказиш учун жой ажратилиши тақиқланган эди. 

2017 йилда Дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазирлиги мазкур масалани қайта кўриб чиқди ҳамда темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, аэропортлар ва портларда ибодат учун хоналар очилишига рухсат берди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонда ҳаво ифлосланиши минглаб кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда

581 19:40 15.09.2021

Қозоғистон афғонистонлик қозоқларга бошпана бермоқда

431 08:53 14.09.2021

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида зилзила рўй берди

461 12:40 13.09.2021

Бойқўнғир космодромида масжид қурилади

886 19:25 12.09.2021

Қозоғистон пойтахтида жума намозини ўқишга рухсат берилди

348 12:30 11.09.2021

Афғонистон қозоқларининг бири гуруҳи Қозоғистонга эвакуация қилинди

732 14:05 10.09.2021
« Орқага