Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нур-Султон: Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми ўтказилмоқда

471

Нур-Султон шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон Ишбилармонлар кенгашининг 4-йиғилиши ва Ўзбекистон-Қозоғистон бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда.

Ушбу форум Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи арафасида ўтказилмоқда.

Мазкур форумда қатнашаётган Murad Buildings девелоперлик компанияси асосчиси Мурод Назаров ўзбек ва қозоқ халқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

«Авваламбор, биз қардош халқмиз. Қолаверса, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари асосида барча қўшни давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларимиз жуда чиройли бўляпти. Бу муносабатлар иқтисодий ва савдо алоқалари билан кучайтирилса, янада яхши бўлади. Мана биз яна янги лойиҳалар бошладик ва шу билан дўстлик янада кучаяди», - деган Мурод Назаров.

Шунингдек, Мурод Назаров Қозоғистоннинг BI Group компанияси билан 500 миллион долларлик йирик лойиҳани амалга ошириш бўйича шартнома имзолаши ҳақида маълум қилди.

«Компаниямиз айланмаси йилига 1,5 миллиард долларни ташкил этади, биз йилига 1,5 миллион квадрат метр уй-жой қурамиз. Шу боис, портфелимиз ҳажмининг камида 20 фоизи Ўзбекистонга тўғри келишига ишонамиз. Қолаверса, Мурод Назаров ва унинг жамоаси тимсолида яхши шериклар билан. Бу шунчаки бизнес бўлмайди, бу муносабат, қувонч бўлади», - деган BI Group холдинги раҳбари Ойдин Раҳимбоев.

Ташриф дастурига мувофиқ, Нур-Султон шаҳрида олий даражадаги учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади, уларда биродар халқларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилади.

Саммит якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шерзод Шерматов ахборот технологияларидан фойдаланмайдиган раҳбарлар ҳақида гапирди

240 13:15 24.01.2022

Инсоннинг мартабаси ислом мутафаккирлари ва орифлари нигоҳида

302 10:29 24.01.2022

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

316 16:30 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

394 08:25 20.01.2022

Islamic Finance News: «Ўзбекистонда Ислом молияси энди бегона эмас»

946 16:05 19.01.2022

Сердар Бердимуҳамедов отасининг мактубини Шавкат Мирзиёевга топширди

980 08:14 18.01.2022
« Орқага