Нур-Султондаги масжидда болалар учун ёзги лагер очилди (фотогалерея)

14:05 13.06.2019 958

Қозоғистон пойтахти Нур-Султондаги “Ҳазрат Султон” масжидида мактаб ўқувчилари учун ёзги лагер очилди, дея хабар бермоқда Muslim.kz. 

Лагерда имомлар, “Нур Муборак” университетининг устозлари ва юқори курс табалалари болалар билан маърифий-маънавий ишларни олиб боради. 

Жорий йилда лагерга 250 нафар ўғил бола ва 180 нафар қиз қабул қилинди. Лагерда машғулотлар рус ва қозоқ тилларида олиб борилади. Бундан ташқари, турли спорт тадбирлари ва саёҳатлар ҳам уюштирилади. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!