Умра зиёратлари сайёҳлик агентликлари ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ассоциациянинг ижрочи директори этиб Нуримон Абулҳасан тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Нуримон Абулҳасан узоқ йиллар Ҳаж комиссияси раиси сифатида ҳам фаолият юритган.
Маълумот учун Нуримон Абулҳасан 2018 йил апрелидан Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари — Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори лавозимида фаолият кўрсатган. Шунингдек, Тошкент ислом институти (1994) ва Мисрдаги Ал-Азҳар университетини (1997) ha тамомлаган. Дин ишлари бўйича қўмита, Президент девони ва турли лавозимларда ишлаган.