Нуриймон Абулҳасан: «Дин ишлари бўйича қўмита Мусулмонлар идорасининг ички ишларига аралашишга, уларга буйруқ беришга ҳаққи йўқ!»

07:00 15.01.2019 2554

Аввалроқ айтиб ўтганимиздек, QALAMPIR.UZ сайти Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан билан суҳбатлашиб, одамларни қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Жавобларни ҳеч қандай ўзгартиришсиз эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Қамариддин Шайхов: - 2018 йилнинг сентябрь, октябрь ойларида ижтимоий тармоқларда бир масала жуда катта шов-шувларга сабаб бўлди. Ислом Академиясида ўқиётган ёшларнинг таълим даргоҳига соқол билан ёки қизларимизнинг ҳижоб билан киритилмаётгани, бу қанақа Ислом Академияси деган саволларни ўртага чиқарди. Бунга халқаро жамоатчилик, халқаро ОАВ ҳам эътибор қаратди. Аслида қандай бўлиши керак?

Нуриймон Абулҳасан: - Ҳозирги пайтда фуқароларимиз диний идора билан дин ишлари бўйича қўмитани фарқига боришмайди. Диний идора бу давлатдан ажратилган идора ҳисобланади ва давлатнинг тўғридан-тўғри идора ички ишларига аралашуви Конституция билан тақиқлаб қўйилган. Яъни ҳатто Дин ишлари бўйича қўмита мусулмонлар идорасининг ички ишларига аралашишга ҳаққи йўқ. Дин ишлари бўйича қўмита Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида бўла туриб, диний идорага қандайдир буйруқ беришга ҳаққи йўқ. Биз фақат диний идора билан давлат ўртасидаги алоқаларни тикловчи кўприк вазифасини бажарамиз.

Диний идора қошида Тошкент Ислом институти бор. Унда аёллар ҳам ўқийди. Уни қошида Қуръон курси ҳам бор. Бу масала демак давлатдан ажратилган ва улар диний ташкилот сифатида рўйхатдан ўтган. Тошкент Ислом университети базасида ташкил этилган бугунги Ўзбекистон Халқаро Ислом Академияси эса бу давлат органига қаровчи Олий таълим муассасаси ҳисобланади. Нодавлат эмас, диний идорага қарамайди. Бугунги кундаги давлатда тан олинган давлат таълим тизими стандартлари бор. Ўша стандартларга мослаштирилган, холос. Шунинг учун бу нарсаларни ҳам аниқ-тиниқ билиб олишимиз керак.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!