Янгиликлар

NYT: Ливияга россиялик снайперлар келди

1204

Охирги бир ярим ой ичида Ливияга Россиядан икки юзга яқин ёлланма жангчилар, хусусан, снайперлар келган. Бу ҳақда The New York Times нашри Ливиянинг юқори мартабали амалдорлари ва ғарблик дипломатларга таянган ҳолда хабар бермоқда.

Бу ёлланма жангчилар “Вагнер хусусий ҳарбий компанияси”га тегишли экани айтилмоқда.

«Ливияда россиялик ёлланма аскарлар жанг қиляпти»

Ливияда қуролли тўқнашувлар бир неча йилдан бери давом этяпти, Россия бу низога расман аралашмаган. Бироқ Москва Ливия пойтахти Триполини эгаллашга уринаётган генерал Халифа Ҳафтарни қўллаб-қувватламоқда.

Март ойида The Telegraph Ливияда “Вагнер хусусий ҳарбий компанияси”га қарашли камида 300 нафар ёлланма жангчи борлигини ёзган эди.

2011 йилда Муаммар Қаззофий ағдарилганидан кейин Ливияда парокандалик бошланди. Мамлакатда иккита ҳукумат пайдо бўлди: Триполида жойлашган, халқаро ҳамжамият тан олган Миллий тотувлик ҳукумати ва мамлакат шарқида жойлашган, генерал Ҳафтар қўллаётган ҳукумат.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Прокси уруш: Туркия ва Россия Ливияда тўқнашадими?

1046 19:00 22.05.2020

Буюк Британия ва АҚШ Россияни Ливияга ёлланма жангчиларни юборишни тўхтатишга чақирмоқда

472 15:01 21.05.2020

Ливияда жанглар авжига чиқди

649 10:00 20.05.2020

БААдан Ливияга ёлланма жангчи жўнатилган

498 21:00 16.05.2020

Ливия: россиялик ёлланма жангчилар исёнчи генералга ёрдам беряпти

563 20:00 07.05.2020

Ливия: Ҳафтар Рамазон охиригача жангларни тўхтатмоқчи

439 20:20 30.04.2020
« Орқага