Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Нью-Йорк метросида йўловчиларга ўт очган жиноятчи учун мукофот эълон қилинди

1124

АҚШ полициясининг дастлабки маълумотларига кўра, жиноятчи тўқ сариқ рангдаги иш жилетида бўлган ва газниқоб кийган ҳолда ҳаракатланган.  

«Бруклин метроси эрталаб бир зумда «уруш зонаси»га айланиб кетди. Эрталаб соат 8:30да поезд 36-кўча бекатига яқинлашаётганда кутилмаганда жиноятчи калибри 9 миллиметрли тўппончани кўтарганча иккита тутунли бомбани очган ва камида 33 марта ўқ узган, натижада 10 киши — етти эркак ва уч аёл яраланган», — деди Нью-Йорк полицияси бошлиғи Жеймс У. Эссиг.

Отишма содир этган шахс ёлғиз ўзи ҳаракат қилгани айтилмоқда. Newsweek нашри ўз манбасига таяниб хабар беришича, гумонланувчи қора танли, бўйи 165 см, вазни 100 кг атрофида бўлган.

Ўқдан яраланган ўн киши туман касалхоналарига ётқизилган. Яна 13 киши тутундан нафас олиш, йиқилиш ёки ваҳима натижасида жабр кўрган. Кейинчалик воқеа жойида терговчилар 9 миллиметрли Glock тўппончаси, патронлар учун учта ўқдон, иккита портлаган ва иккита портламаган тутунли граната, кичик болта ва U-Haul юк машинасининг калитини топган.

Бруклинда гумонланувчига тегишли бўлиши мумкин бўлган U-Haul юк машинаси тезда топилди. Бир гуруҳ сапёрлар фургонни кўздан кечиришди. Энди машина ФҚБ суд-тиббиёт экспертизасига топширилади.

Афсуски, жабрланганларнинг беш нафари мактабга кетаётган ўқувчилар бўлган.

Расмийлар сешанба кунги отишмада иштирок этган гумонланувчини ҳибсга олишга олиб келадиган ҳар қандай маълумот учун 50 минг доллар мукофот таклиф қилмоқда.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Бруклин метросидаги ҳодиса Нью-Йорк шаҳрида сўнгги икки йил ичида отишмалар кўпайган ва айниқса метрода зўравонликлар кучайган пайтга тўғри келди.

Маълумот ўрнида: полиция статистик маълумотларига кўра, транспорт воситалари жинояти 2021 йилга нисбатан 68 фоизга ошган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ: ноҳақ қамалган икки мусулмонга 36 миллион доллардан берилади

1432 06:30 01.11.2022

Нью-Йоркда Мусулмонлар куни паради бўлиб ўтди

653 14:20 27.09.2022

Нью-Йоркдаги мусулмонларнинг 64 фоизи жиноятлар нишонига айланган

538 17:35 09.09.2022

БМТ раҳбари: Ҳар бир ҳаракатсизлик дунёни глобал фалокатга яқинлаштирмоқда

408 15:30 05.08.2022

АҚШнинг таниқли нашриётида Ҳаж ҳақида китоб нашр этилди 

503 12:30 03.08.2022

АҚШдаги мактаб ошхоналарида ҳалол таомлар берила бошлайди 

515 13:45 02.08.2022
« Орқага