Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ОАВ: Исроил Дамашқ аэропортига ҳаво зарбаси берди

1061

Исроил армияси Суриядаги Дамашқ аэропортига ҳаводан зарба берди, деб хабар бермоқда Суриянинг SANА ахборот агентлиги ҳарбий манбаларга таяниб.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳаво ҳужуми сешанбага ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 02.00 да амалга оширилган. 

Башар Асад режимининг икки аскари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган. Аэропорт фаолияти тўхтатилди. 

Дамашқ яқинида бир қатор ҳарбий иншоотлар, жумладан Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва Ливаннинг Ҳизбуллоҳ гуруҳи жойлашган. 

Исроилнинг Дамашқ минтақасига аввалги зарбаси 20 декабрь куни қайд этилган эди.

Исроил расмийлари Сурияга қилинган ҳужумларга изоҳ беришдан тийилмоқда. 

Сурияда фуқаролар уруши бошланганидан бери Исроил Эрон томонидан қўллаб-қувватланган гуруҳлар ва Асад режимининг ҳарбий объектларига вақти-вақти билан зарбалар бериб келмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия Арабистони келишувининг геосиёсий аҳамияти: АҚШ ўйиндан чиқарилдими?

278 20:30 22.03.2023

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

375 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

460 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

386 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

81 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

267 17:10 22.03.2023
« Орқага