«ОАВ мусулмон киши уюштирган ҳужумни теракт деб номлашни маъқул кўради»

17:30 15.04.2019 720

Медиа тадқиқотлари билан шуғулланувчи Signal AI компанияси ўтказган таҳлилдан маълум бўлишича, оммавий ахборот воситалари мусулмонлар нисбатан “террор” атамасини кўпроқ қўллайди.

Компания охирги икки йилда юз берган 11 ҳужум ҳақида 80 тилда эълон қилинган матнли ва аудио-видео хабарларни таҳлил қилиб чиқди. Аниқланишича, адашган мусулмонлар уюштирган ҳужумлар 78 фоиз ҳолатда, ғарблик радикалларнинг ҳужумлари эса атиги 24 фоиз ҳолатда “теракт” деб номланган.  

Оммавий ахборот воситаларининг Янги Зеландия масжидларидаги ҳужумларни “одатларига зид равишда” теракт деб аташига мамлакат бош вазири Жасинда Ардерннинг ҳодисадан кейиноқ “террор ҳужуми” дегани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!