Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ОАВ: Покистон «Толибон» билан ҳамкорликнинг «норасмий каналлари»ни ўрнатган

810

Покистон Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашда ҳокимиятни эгаллаб олган толибларга ёрдам кўрсатмоқда. Бу ҳақда 23 октябрь куни The Washington Post нашри «Толибон»нинг икки вакилига таяниб хабар берган.

Нашр хабарларига кўра, Покистон террорчиларга қарши курашда разведка маълумотларини узатиш ва техник ёрдам кўрсатиш учун «норасмий каналлар»дан фойдаланади. Хусусан, Покистон томони ИШИД жангариларини аниқлаш мақсадида «Толибон»га телефон қўнғироқлари ва интернет фаоллигини кузатишда ёрдам бермоқда.

"Покистон - бизнинг биродаримиз ва улар бизни кўп жиҳатдан, жумладан ИШИД ҳақида маълумот ва разведка алмашиш орқали қўллаб-қувватлайди. Агар АҚШ ва дунёнинг қолган қисми биз билан маълумот алмашишса, биз бир неча кун ичида ИШИДни мағлуб эта оламиз”, деган «Толибон» етакчиси.

Ўз навбатида, Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг исми ошкор қилинмаган вакили The Washington Post газетасига берган интервьюсида, бу норасмий мулоқот ва разведка алмашиш бўйича ўрнатилган шериклик эмаслигини айтган. Шу билан бирга, расмий Исломобод «Толибон» билан терроризмга қарши курашда ҳамкорлик масаласини муҳокама қилганини тасдиқлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Динимни ўрганаман: Қунут дуосидан олдин басмала айтиладими?

151 20:05 08.12.2021

Қозоғистонда қозоқларнинг улуши кўпаймоқда

279 19:00 08.12.2021

Виза муддати ўтиб кетган афғонлар депортацияси ҳақида ИИВ баёнот берди

224 18:00 08.12.2021

“Фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш давом этмоқда” – БМТ

199 17:05 08.12.2021

АҚШ: собиқ СССРда туғилгани Сауле Омаровага панд берди

851 16:29 08.12.2021

Расмий никоҳда бўлмаган оила ажрашса болаларга нафақа бериладими? – Адлия вазирлиги жавоб беради

666 16:05 08.12.2021
« Орқага