Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

ОАВ: Туркманистонда коронавирусдан бир киши вафот этди

4371

Туркманистоннинг Лебоб вилоятида Хитойдан эвакуация қилинган Туркманистон фуқаролари ҳамда China National Petroleum Corporation (CNPC) компаниясининг хитойлик ишчилари учун лагер ҳудудида коронавирус касаллигидан бир киши вафот этди. Марҳум ҳақидаги маълумотлар қатъий сир сақланмоқда. 

Tengrinews’нинг ёзишича, бу ҳақда ОАВга мамлакат Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлигининг давлат санитария-эпидемиология хизматидаги манба махфийлик шарти асосида хабар берди.

Қайд этилишича, марҳум ҳақидаги маълумотлар қатъий сир сақланмоқда. Turkmen.news нашри марҳумнинг Хитойдаги университетлардан бирида ўқиган талаба йигит эканлигини билишга муваффақ бўлган. Унинг танаси крематорийда ёқиб юборилган.

Яна бир киши Мари вилоятида яшовчи ўрта ёшли фуқаро «илгари номаълум бўлган вирусли инфекция аломатларига эга». У оғир аҳволда Лебоб вилоятидаги карантинда бўлиб турибди.

Аввалроқ тожикистонлик талабалар Тошкент орқали ўз юртига қайтаётгани ҳақидаги хабар берилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони минг кишидан ошиб кетди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини тиклади

828 12:38 23.01.2023

Туркманистон: қайта ўзгартирилган парламент, меҳмонхонада ушлаб турилган одамлар ва Арқадағнинг янги лавозими

1639 12:15 22.01.2023

Татаристон раҳбари Туркманистонда янги масжидга пойдевор қўйишда иштирок этади

485 19:05 19.01.2023

Туркманистон: Янги Арқадағ шаҳрида Арқадағдан янги шеър

1419 21:55 27.12.2022

«Ашхобод, Анқара ва Боку газни экспорт қилиш устида ишламоқда» – Туркманистон президенти

390 11:40 15.12.2022

Туркия-Озарбайжон-Туркманистон президентлари саммити – туркий дунёни бирлаштириш учун жуда муҳим қадам

516 10:40 15.12.2022
« Орқага