Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

“Обед”ни “тушлик” деса миллатчи бўладими?

5850

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги намуна бўладиган тадбир ташкил этди. Ундан мақсад – Давлат тилида бўлаётган мулоқотларда тилдаги муқобил сўзлардан ўринли фойдаланиш, ўзбек тилининг софлигини таъминлаш эди. Эси бор одам учун оддий ҳолат бўлган бу ишга юртимиздаги айрим кишилар ва чет элдаги баъзи оммавий ахборот воситалари миллатчиликка йўйиб, уни рус тилига қарши қаратилган иш деб баҳолашди.

Шу сабабдан мазкур мурожаатга Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан муносабат билдирилди.

Тадбир жараёнида шаҳарда турли тилларда сўзлашувчи аҳоли вакиллари учун  21 октябр — Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб тарғибот воситалари тайёрланиб, тарқатилган. 

“Уларда бугун аҳоли орасида кундалик мулоқатларда  кўп ишлатилаётган ўзлаштирма сўзларнинг  ўзбек тилидаги муқобилини топиш ва ишлатишга кўмаклашиш мақсад қилинган. Бу нафақат бошқа тилларда, балки давлат тилида мулоқот қилувчиларни ўзбек тилида аниқ ва бехато сўзлашда  ўзига хос бир даъватдир. 

Зотан, маънавий-маърифий тарғиботнинг таъсирчан услубларидан кенг ва самарали фойдаланиш, юқорида номи тилга олинган марказ ва унинг бўлинмаларининг вазифаси ҳисобланади. 

Тилимиз софлигини сақлаш, давлат тилининг расмий мақомини мустаҳкамлаш мақсадида қилинаётган бундай маърифий-тарғибот ишларига бошқача тус бермаслик, аксинча, қўллаб-қувватлаш мақсадга мувофиқдир. 

Шу маънода, ижтимоий тармоқлардаги "Чирчиқ расмий" канали орқали чиқишларида  бу ҳолатдан норозилик кайфиятини билдираётган фуқароларга тарқатилаётган материалларда ҳеч бир тилни камситиш каби бошқа мақсадлар йўқлигини, бу тилимиз софлигини бузаётган айрим ажнабий сўзларнинг давлат тилидаги муқобили борлигини эслатиш ва ундан фойдаланишга хайрли бир даъват эканлигини эслатамиз”, дейилади матбуот хизмати муносабатида.

Шу ўринда, бошқа давлатларни-ку қўяверинг, ўзимиздаги айрим русийзабон сайтларнинг ҳам Чирчиқдаги ташаббус ҳақидаги мақолаларига ёзилган изоҳларни ўқисангиз, ҳамма ўзбек тилининг ривожига қарши экан-да, деган фикр туғилиши аниқ. “Пожалуйста”нинг ўрнига “марҳамат”, “магазин”нинг ўрнига “дўкон”, “Обед” сўзининг ўрнига “тушлик” дейилганида миллатчиликни кўрган “юртдошларимиз” Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили ва унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш кераклигини билиб олишса яхши бўларди.

Ўзбекистондаги барча шаҳар-қишлоқлар бошқарувига масъул бўлган шахсларга маслаҳатимиз, чирчиқликлардан ибрат олинг! Ўз тилимизда соф ҳолда сўзлашга, ўзга тиллардан кириб келган, бироқ ўзимизда муқобили бор сўзларни ишлатишга жидду жаҳд қилинг!

Ёқуб Умар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Олнинг луғавий ва истилоҳий маънолари таърифи

205 22:05 28.10.2021

Рейганнинг собиқ ёрдамчиси: «НАТО Россия билан урушда АҚШга хиёнат қилади»

598 21:30 28.10.2021

Дунёнинг энг қадимги 14 масжиди

395 21:05 28.10.2021

Динимни ўрганаман: руҳ бор нарсами?

962 20:05 28.10.2021

Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси раҳбарияти Ўзбекистонга келади

262 18:30 28.10.2021

«Аҳоли иссиқлик энергияси бўйича 2 триллион сўм қарзи бор» – вазирлик ахбороти

237 18:30 28.10.2021
« Орқага