Таҳлил

Очарчилик ва вабо туфайли хароб бўлаётган яманликлар (фотожамланма)

1605

Яманда 5 йилдан бери давом этаётган фуқаролик уруши 70 мингдан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди ва БМТ дунёдаги энг даҳшатли гуманитар инқироз сифатида баҳолаган ҳамда миллионлаб инсонларнинг ёстиғини қуритган очарчиликни келтириб чиқарди.

Сўнгги йилларда ичимлик сувининг танқислиги Яманда вабо тарқалишига олиб келди ва бу 1,2 миллион кишининг тақдирида ўчмас излар қолдирди. Бу эпидемия ўз миқёсига кўра тарихда энг каттаси ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони бошчилигидаги халқаро коалиция Ямандаги ҳусий исёнчиларига қарши 20 мингта ҳаво ҳужумини амалга оширган, бу ҳужумларнинг учдан бир қисми эса ноҳарбий иншоотларга, шу жумладан, касалхоналар ва мактабларга талафот етказган.

Шимолий ҳудудлардаги ҳаво ва денгиз қамали туфайли оддий аҳоли асосий истеъмол товарларга бўлган эҳтиёжини қоплай олмаяпти. 18 миллион яманлик ичимлик суви билан таъминланмаган.

Аҳмад Муҳаммад ал-Баҳиали икки ёшли қизи билан касалхонага келган. Бола тинимсиз йиғламоқда. Отаси уни тинчлантиришга беҳуда урунар экан шундай дейди:

“Бугун қизим бетиним қусяпти. Уни кимдир кўриб қўйишидан умид қилиб, бу ерга олиб келдим. Вабога чалиндими ёки инфекцияданми, билмайман. Биз жуда қашшоқмиз. Урушдан олдин Саудия Арабистонида ишлаганман. Бугунги кунда ишим ҳам, уйим ҳам, кўчиб кетиш имконим йўқ. Аҳволимиз жуда аянчли, нажот Аллоҳдан”.

Аҳмад болаларининг ойлардир қорни тўйиб овқат емаганини айтаркан, ўзини тиланчи каби ҳис қилаётганидан нақадар азобланаётганини билдирди.

"Уруш менинг қадр-қимматимни поймол қилди”, – дейди у.

Саада касалхонасида она болалари билан биргаликда

Вайрон бўлган сув ва канализация тизимлари 14,5 миллион кишини тоза сув ва санитария шароитларидан маҳрум қилди, бу эса касалликларнинг тарқалиш эҳтимолини оширади

БМТ вакиллари Ҳажжа минтақасида озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатмоқда. Яман туманларининг учдан икки қисми очарчиликни бошдан кечирмоқда

Сурат: Аҳмад Муҳаммад ал-Баҳиали қизини Бани Қайс туманидаги саломатлик марказига олиб келди.

Абс касалхонасидаги туғруқ бўлими. Касалхонага ётқизган аёллар қолган болаларини ҳам ўзлари билан олиб келишлари одатий ҳол, чунки уйда уларга қарайдиган ҳеч ким йўқ

Абс касалхонасида эрта туғилган чақалоқ. БМТ ўтган ой Ямандаги репродуктив саломатлик муассасаларининг ярмидан кўпи ёпилиши мумкинлигини, бу эса аёллар ва болалар ҳаётини хавф остига қўйишини айтган эди

Ота-оналар ўз фарзандлари билан Яманнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Аслам қишлоқ шифохонасида дори учун рецептларни кутмоқда

Абсдаги тиббий марказда даволанаётган яманлик аёл

Ҳамшира Маккия ал-Асламий очликдан силласи қуриган гўдакни текширмоқда. Гўдак тўққиз ойлик бўлиб, оғирлиги атиги 2,8 кг, бу унинг ёшида бўлиши лозим бўлган вазннинг учдан бир қисми демакдир

Абс вилоятидаги сув қудуғи. Гуманитар ташкилотлар вабонинг олдини олиш учун қудуқдан сув ичмаслик кераклигини таъкидламоқда

Манба: Ал-Жазира

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яманликлар оч, лекин уларга ёрдам кўрсатилишига тўсқинлик қилиняпти

207 14:00 20.02.2020

Руҳоний: “Саудия Арабистони билан мулоқотга тайёрмиз”

482 09:20 17.02.2020

БАА аскарлари энди Яманда жанг қилмайди

475 19:20 13.02.2020

Яман тулкиси одамларни қандай лақиллатди?

1815 08:00 12.02.2020

Ҳусийлар охирги етти кунда Саудия томонга нечта ракета отганларини эълон қилдилар

1674 07:30 02.02.2020

NYT: “Ал-Қоида” раҳбари Яманда йўқ қилинди”

1182 20:00 01.02.2020
« Орқага