Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Ахлоқус солиҳийн: Одамийлик ва жавонмардлик – тариқат шартларидандир

570

(1-қисм 2-қисм 3-қисм 4-қисм 5-қисм 6-қисм 7-қисм 8-қисм 9-қисм 10-қисм 11-қисм 12-қисм 13-қисм 14-қисм 15-қисм 16-қисм 17-қисм 18-қисм 19-қисм 20-қисм 21-қисм 22-қисм 23-қисм)

Тасаввуф аҳли инсонпарварлик, жасорат, мардликнинг Аллоҳни таниш ва Унинг маърифати йўлидаги асосий сифатлар эканлиги ҳақида ҳамфикр ва якдил эканлар. Мен тоғ такаси каби одамларнинг қўлидагига қарашни эмас, балки ундан юз ўгиришни афзал кўраман. Аллоҳ наз­дида пашша қанотича келмайдиган дунё бойлиги учун худди хонаки эчкидай одамлар қўлига қарамоқчи эмасман, гарчи бу нарса бутун дунёнинг бойлиги миқдорида бўлса ҳам. 

Имом Хаввос қуддиса сирруҳудан муридлар нима учун одамлардан ҳеч нарса олмаслик ке­раклиги ҳақида сўрашганида у зот: “Одамийлик ва бошқа гўзал хулқларга эга муридларнинг одамлар берган эҳсоннинг ҳаққини ўшанга мувофиқ суратда қайтармоқ ва шу мурувватга нисбатан мурувват билан жавоб бермоқ лозимлигини билганлари андишасидан”, – дея жавоб берган эканлар.

Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларига одамийликка риоя этиш муҳимлигини ва одамийлик шаънини риоят этиш лозимлигини уқтириб айтдилар: 

“Йўлларда ўтиришдан сақланинг. Мабодо ўтирсангиз, ҳақини адо этинг!”

Саҳобалар:

“Йўлнинг ҳаққини бизга сўзланг, ё Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам” , – деганлари-да у зот шундай дедилар:

“Кўзларни тийиш, ўзгаларга озор бермаслик, саломга жавоб бериш, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтаришдир” (Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Муслим ривояти).

Аллоҳ асҳоби ғор васф этар экан, уларнинг мардликларини алоҳида таъкидлаб ўтган. Уларнинг бу мардликларидан камолот манбаи – яккахудоликка элтувчи жасорат туғилади. 

Аллоҳ марҳамат қилади: 

“Биз сенга уларнинг хабарларини ҳақ ила қисса этиб берамиз. Албатта, улар Раббларига имон келтирган йигитлардир. Ва уларга янада зиёда ҳидоят бердик” (Каҳф сураси, ­13-оят).

Дейдиларки, ғор аҳлининг мардликлари шунда намоён бўлар эдики, улар Яратганларига бирдан, тараддудсиз, тез ишондилар. Шунингдек, яна айтадиларки: “Уларнинг йўлга чиқиб, то Аллоҳга етишмагунларича тўхтамаганликлари мардликларининг асосий ифодаси эди”. Яна дейдиларки: “Мардликнинг асоси – имондир, чунки Парвардигор ғор аҳлини жасур ва мард кишилар дея васф этди”.
“Албатта, улар Раббларига имон келтирган йигитлардир” (Каҳф сураси, 13-оят).

(давоми бор)

"Ахлоқус солиҳийн" китобидан олинди.

Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

1631 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1018 15:50 01.06.2023

Саудия Арабистони аҳолиси 32 миллиондан ошди

839 14:19 01.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

2602 10:45 01.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

2464 09:25 01.06.2023

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

1451 08:48 01.06.2023
« Орқага