Таҳлил

Одамлар нега имомларни ҳурмат қилмай қўймоқда?

5105

Охирги пайтларда жамиятимизда имомларнинг обрўси, эътибори масаласи кун тартибига чиқмоқда. Бунинг ўзига хос сабаблари бор албатта.

Назаримда, қуйидаги сабабларга кўра аҳли илмлар, хусусан, аксар масжид имомлари шаънига турли гаплар айтилади, уларнинг халқ олдидаги обрўси пасаяди:

1. Нохолислик, масалага бир тарафлама қараш;

2. Мутаассиблик, фақат бир тоифани ёқлаш, ўзиникини маъқуллаш, тарафкашлик қилиш;

3. Ҳақни етказмаслик, ноҳақ нарсани билиб-билмай оқлашга уриниш;

4. Билим доираси ва дунёқараш торлиги, ўз устида ишламаслик, нутқдаги камчиликлар;

5. Минбарда туриб ўз шаънини ҳимоя қилиш, шахсий қўйди-чиқдисини кўпчиликка ошкор этиш, кичик масалани оммага олиб чиқиб, йўқ жойдан муаммо чиқариш (халқ тили билан айтганда “қичимаган жойни қашиш”), сал танқид қилинса, танқидчиларни ҳасадгўй ва фитначига чиқариш, ўзидан мазлум ясаб олиш ва ҳоказо.

Беайб Парвардигор. Ҳаммамизда нуқсон-камчилик бор... Сўзим охирида имомларимизга бир гап айтаман: Оммадан ҳурмат кутманг, ҳақни етказинг, холис ва бағрикенг бўлинг, Аллоҳ розилиги учун хизмат қилинг. Бўлди. Буёғини одамларнинг ўзига қўйиб беринг. Одамлар кимни эъзозлаш, кимни ҳимоя қилиш лозимлигини жуда яхши билади. Бунинг исботини ҳаётда кўриб турибмиз.

Зиёвуддин Раҳим

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳиндистонда автобуснинг ўрнига одамлар дезинфекция қилинди

484 14:30 01.04.2020

Хайрулла Ҳамидов: Одам бўлиб чиқинг уйларингиздан...

2246 11:00 01.04.2020

Расулуллоҳ қандай кишиларни суяр эдилар?

1670 08:30 27.03.2020

Донишманднинг икки хил жавоби

1434 13:30 26.03.2020

Яхши одамларни яхши кўрсанг...

1729 00:00 10.03.2020

Қайтар дунё

2483 09:20 06.03.2020
« Орқага