Таҳлил

Одамлар шундай, биродар...

1038

Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қаттиққўл бўлсанг, бемехр, бағритошга чиқаришади.

Илмдан гапирсанг, амал ҳам қилиш керак дейишади. Амал қилсанг, олдин яхшилаб ўрган дейишади. Бидъатларни тарк қилсанг, ваҳҳобийга, зикрларни кўпайтирсанг, сўфийга чиқаришади.

Мақтасанг, маддоҳ бўласан, танқид қилсанг, ичи қорага айланасан. Ҳақни гапирсанг, ўрнимас дейишади. Индамасанг, қўрқоққа чиқаришади.

Бой бўлсанг, харомдан топган, камбағал бўлсанг, дангаса бўласан. Одамлар шундай, биродар...

Улар барибир гапиришади.

Улар барибир тинч қўйишмайди. Улар барибир рози бўлишмайди. Сен уларга кўп ҳам аҳамият берма! Сени яратган Зотни рози қилишга урин! Сенга ҳақиқий баҳони У қўяди.

Қудратуллоҳ Ахмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Закот ҳақидаги мулоҳазалар

354 12:00 02.04.2020

Прописка йўқ бўлиши ёлғонми? – Блогер мулоҳазалари

1048 15:30 16.03.2020

Коронавирус махфий қуролми?

7396 19:30 28.01.2020

Енгил ҳаёт...оғир аслида!

637 11:00 21.10.2019

Депутатларни мажлисмен десак бўлмайдими?

1034 14:05 20.09.2019

Сериаллар нима ўргатяпти?

3235 10:00 10.09.2019
« Орқага