«Одамларнинг розилигини деб, ўз орзу-истакларидан, ҳаётдаги мақсадларига эришишдан воз кечиш оқил одамнинг ишими?!»

14:00 11.06.2019 687

Эри ўлиб, бева қолган аёл одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, талоқ қилинган аёл одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, бир-неча марта турмуши бузилган эркак ёки аёл одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, фарзандининг оиласи бузилган ота-она одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, ишидан айрилган киши одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, ҳеч вақосиз фақир одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, тўй қилган ҳам одамларнинг гап-сўзидан қўрқади, аза тутган ҳам одамларнинг гап-сўзидан қўрқади...

Одам ўзи каби одамларнинг гап-сўзидан қўрқиб яшайди.

Билмайдики, одамларни рози қилиш – ушалмас орзу!

Энди айтингчи, одамларнинг розилигини деб, ўз орзу-истакларидан, ҳаётдаги мақсадларига эришишдан воз кечиш оқил одамнинг ишими?!

Асло!

Ўз ҳаётингизда яшайдиган – ўзингизсиз, ўлиб, у ҳақда ҳисоб қилинадиган ҳам ўзингиз. Шундай экан эга бўлганингиз лаҳзалардан одамларни рози қилиш учун эмас, ўзингиз истаганингизча фойдаланиб қолинг. Бу мақсадлар сизни Аллоҳнинг раҳматидан тўсмаса, бас.

Унутманг, одамларни рози қилиш ушалмас орзу. Аллоҳни рози қилиш эса унутилмас, тарк этилмас орзу!

Икром Шариф

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!