Одатларимизни ўзгартирмасак...

17:00 15.03.2019 970

Чақалоққа улғайгунигача етадиган сарпо.

Куёвга сарпо ички кийимигача бир неча йилга етиши керак.

Янги келин-куёвга 40 кун овқат юбориш керак (водий томонларда).

Марҳум чиққан уйда уч кунгача овқат, айниқса, тухум еб бўлмайди.

Келин тараф куёв тарафнинг уйини жиҳозлаши шарт.

Тўйларимиз латта-путта бўлмаса ўтмайди.

Хуллас калом, бундай бемаъни ва туриши исрофгарчиликка асосланган одатларимиз қанчалигини узоқ санаш мумкин. Тўйлардан, зиёфатлардан анча-мунча ортган озиқ-овқатларни ахлатга ташламасдан бева-бечораларга ҳаражат қилиб берилса, қанча одамнинг оғири енгил бўлади, ҳам савоб кўпаяди. Аммо биз ўйлаб кўрмаймиз. Худди роботдек энди туғилган қизалоққа сеп йиғамиз, турмушга чиқиб ҳомиладор бўлгач, автоматлаштирилган роботдек чақалоққа сеп йиғамиз. Исрофдан, кимўзарликдан қўрқмаймиз. Садақа қилсак, 1000 сўмни кўп кўрамиз, чақалоққа 100 долларлик ўйинчоқни қарз кўтариб оламиз. Нега ақлимиз бола туғилганиданоқ, динини танитишга, тили чиққач, калимаи шаҳодатни ёдлатишга, ҳеч бўлмаса кичик сураларни ўргатишга,  исрофсиз яшашга ундашга келганида ишламай қолади? Нега  омонат умримизни фақат мол-дунё топишу, мол-дунёни беҳуда исроф қилишга сарфлаймиз? Ахир ҳаммасининг ҳисоб-китоби борлигини яхши биламиз-ку!

Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Ким Исломда гўзал бир одат пайдо қилса ва ундан кейин ўша бир одатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёмон одат пайдо қилса ва ундан кейин ўша одатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради” (Имом Муслим ривояти).

Саида Рустам қизи

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!