Одил Жубайр АҚШлик сенаторларнинг Риёзга санкция жорий этиш ниятини “ғалати” деб атади

16:30 11.02.2019 499

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил Жубайр америкалик сенаторларнинг журналист Жамол Қошиқчининг ўлими муносабати билан Риёзга қарши санкция жорий этмоқчи бўлаётганига муносабат билдирди.

“Конгресс аъзоларининг Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” қўллаб-қувватлаётган террор ташкилотларига зарба беришга ҳаракат қилаётган Саудия Арабистон ва БАА сингари иттифоқдошларни тийиб қўйишга уриниши жуда ғалати”, – деди Жубайр CBS телеканалига берган интервьюсида.

Аввалроқроқ америкалик бир гуруҳ сенаторлар Қошиқчининг ўлими туфайли Саудия Арабистонига қурол етказиб беришни кўзда тутувчи қонун ташаббуси билан чиққан эди.

АҚШ матбуотида саудиялик журналистнинг ўлдирилишида валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмоннинг қўли бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!