Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Одоб-ахлоққа чорловчи кўрсатувлар вазифасини уддалаяптими?

694

– Шу келиннинг қадам босиши бежо-да, - дея Хосият опа келинидан шубҳаланиб, нолиб кетди. Унинг бу ҳолатига Одил отанинг жаҳли чиқди.

– Нимага ундай дейсан, кампир. Нега бекорга шубҳага борасан? Ҳар бир қадами кўз ўнгимиздаку! Сен кампир ўтган куни телевизорда усталар билан юриб кетган келинни кўрганингдан бери келинга шубҳа кўзи билан қарайдиган бўлиб қолдинг. 

Бу гапдан сўнг Хосият опанинг “гап қутиси” очилиб кетди. Кинони оқлаб, ана шундай келинлар кўпайганини айтиб, келинидан ҳам шу каби хусусиятларни қидириб кетди. 

Ҳа, кўрган нарсаларидан таъсирланиб, таҳлил қилмай шундай иш тутадиган инсонлар оз эмас. Бироқ, инсоннинг кўнглига ғулғула, ғашлик солиб, мана шундай ўйлашга мажбур қилаётган телеканаллардаги, ижтимоий тармоқлардаги тасвирлар эмасмикан?! Сабаби, сарлавҳалари ҳам кишини даҳшатга солади. Қайнота-келин муносабатлари, қайноғанинг келини билан ҳаёсизлигини танқид қиламан, деб тарғиб қилиш инсонларда бир-бирига бўлган гумоннинг шаклланишига сабаб бўлмайди деёлмаймиз.  Масалан, “Маҳалла” , “Менинг юртим”, “Севимли” телеканалларида “Оталар сўзи - ақлнинг кўзи”, “Буни ҳаёт дейдилар”, “Тақдирлар” кўрсатуви оммабоп бўлиб, кўпчилик томоша қилади. Бироқ, кўрсатувларда олиб чиқилаётган воқеалар, тасвирларнинг очиқ-ойдинлиги боис, бу кўрсатувларнинг айрим қисмларини оилавий кўриш ноқулайлик туғдиради. Балки, улар бу каби воқеалар мавжудлиги, унинг оқибати “мана бундай бўлади”, демоқчидир. Бироқ, кўрсатилаётган сабаблар, оқибатда қаҳрамоннинг аянчли аҳволга тушиб қолиши, бу бир томонлама ёндашув. Афсуски, буни юзага келиш омилларини кўрсатиб беришмаяпти. Нима учун бу масалаларда диний ёндашувлар кам?! Зеро, динимизда энг мукаммал жавоб, бу ҳолатларнинг сабаби ва ечими кўрсатилган. Улар кўрсатаётган оқибат ҳаммада ҳам шундай бўлавермайди. Бироқ, динимизда зино ва ҳаром ишнинг оқибати битта ва бундан ҳеч ким қочиб қутулмайди. Шунингдек, кўрсатувларнинг бирида зинони кўриб қолган инсонни осиб юбориш ҳақида сўз боради. Демак, айбни ёпиш учун бировни жонига қасд қилиш мумкин экан-да?! Бу динсизлик, илмсизлик белгиси. 

Аммо афсуски, бу каби ҳолатлар бугун ҳаётимизда содир бўляпти. Бу ҳақида гапириш қайсидир маънода керакдир. Бироқ, халқнинг менталитетидан, дунёқарашидан келиб чиқиб, ҳурмат қилиб ёндашилса, тўғри бўлади. Ахлоқсизликни кўриб, ахлоқни ўрганишдан кўра, икки оғиз ахлоқ ҳақида маълумот бериш тўғри эмасмикан? Шундоқ ҳам муаммолар етарли, уларнинг оқибатида бузилиб кетаётган оилалар, бу ҳолатдан юрагини чангаллаб вафот этаётган инсонлар, хасталар кам эмас. Бироқ, кўнгил ором оладиган, савоб ишга ундайдиган ҳаётий воқеалар ўзимизда ҳам, дунёда ҳам бор. Ахир замондошларимиз орасида онасини Ҳажда кўтариб юрган фарзандлар, ўзидаги кибрни синдириш учун масжид таҳоратхонасини тозалайдиган давлатманд инсонлар, эҳтиёжманд оилалар эшиги тагига билдирмай озиқ-овқат қўйиб кетаётган саховатпешалар жуда кўп. Ана шундай гўзал воқеаларни кўрсатсак, назаримда фойдали бўлади.  Уларни кўриб, ана шундан таъсирланиб, эзгуликни тутгувчи инсонлар кўпайса, ажаб эмас.

Камола Адашбоева

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

268 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

779 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

671 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

576 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

265 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

232 16:30 01.12.2022
« Орқага