Беғубор болаликнинг энг ширин дамларини Шаҳзодбек оғир дард билан ўтказмоқда

20:15 15.04.2019 362

2013 йил 6 октябрда Хоразм вилояти Урганч шахрида туғилган 5,5 ёшдан ошган Шаҳзодбек Давлатовга 2018 йил 13 мартда пойтахтда жойлашган Гематология марказидаги шифокорлар томонидан ўткир лимфобластли лейкоз, В2-тури, 1-фаол даври (оққон) ташхиси қўйилган.

“Фарзандим Шахзодбекни 2018 йил 1 мартидан бери бетоблиги сабаб шифохоналарда даволатиб келяпман. Ўзим аслида, Хоразм вилоятининг Хива туманидан бўламан. Урганчдаги болалар шифохонасининг лор бўлимида текшириб, фарзандингиз томоғидан биронхит бўлган деб фарзандимга нотўғри ташхис қўйишиб, уни операция қилишди.

Фарзандим бу операсиядан сўнг бир муддат хушига келолмади. У шифохонада бир хафта давомида даволанишига қарамай, фарзандимни соғлиғида ижобий ўзгаришлар бўлмади.

Тана ҳарорати 40 дан бир муддат тушмади.

Шундан кейин фарзандим Урганчдаги Гематология бўлимида 2018 йил 7 март куни таҳлил топширди.Таҳлил натижалари шу кунни ўзида чиқди. Шифокорлардан фарзандимда оққон касаллиги аломатлари борлигини эшитиб, ўзимни йўқотиб кўйдим. Бир хафта Урганчдаги Гематология бўлимида даволатиб, кон ва плазма қуйдирдик.

Бир оз ўзига келгач, 2018 йил 13 март куни Тошкентдаги Гематология марказига олиб келдик. Бу марказда фарзандимдан олинган таҳлиллар фарзандимни оққон касаллигига чалинганлигини тасдиқлади. Бир йилдан ортиқроқ пайтдан бери даволаниш муолажаларини олиб келмоқда.

Орзулари осмон ўғлимизни, кўзимизнинг оқу қораси Шаҳзодбек. Бор кучимиз билан ҳаракат қиляпмиз. Лекин бу касалликнинг даволаниши узоқ муддатли ва дорилари қиммат бўлгани сабабли моддий таминотдан катта миқдорда пул кетар экан. Бу узлуксиз даволанишлар, химиятерапиялар боламизни ҳам, бизни ҳам жуда чарчатиб қўйди.

Бор-будимизни сарфлаб тугатдик, йиғиб қўйганларимизни ҳам ишлатиб бўлдик, катта миқдорда қарз кўтардик. Энди бирор томондан Аллоҳдан бошқа кўмак берувчимиз қолмади. Шунинг учун халқимиздан ёрдам сўрашга мажбур бўлдик. Ҳеч кимни бошига бундай дард тушмасин. Ҳозир яхши инсонларнинг кўмагига муҳтожмиз.

Даволаниш ҳамда дори-дармонга моддий томондан имкониятимиз етмай анча қийналиб қолдик. Қолган навбатдаги курсларга имкони борлар, саховатпеша инсонлар ёрдам беришларини илтимос қиламан.

Сизлардан, илтимос, ўғлимнинг курсларини давом эттиришида, дориларини олиб беришда, даволанишига ва қарзларимизни узишда холис имкон қадар моддий ёрдам берсангиз. Бу яхшилигингизни умрбод унутмайман" – дейди Шахзодбекнинг онаси Дилрабо опа.

Дорилари жуда хам қимматлиги, оилани 40 миллион сўмдан ортиқ бўлган  карздорликлари сабаб курсларни давом эттиришга, дориларни олиб беришга ва  ижара хаққини  тўлашга онаси Дилрабо Юнусованинг  имконияти етмай қолган. Оиланинг қариндош-танишлардан олинган қарзларини миқдори кўплиги сабаб оиланинг тинчи бузилган.  Дилрабо опанинг  турмуш ўртоғининг хам соглиги ижобий даражада эмас.   Унинг оёгида варикоз касаллиги борлиги сабаб, оғир ишларга ярамайди.

Ҳозирда она-бола Тошкент шаҳрида ижара уйда яшайди. Дилрабо опа фарзандининг даволаниш харажатларидан ташқари ҳар ой ижара учун 150 АҚШ доллари тўлашга мажбур. Ҳар ой ижарага ва Шахзодбекнинг даволаниши учун маблағ етишмай қоляпти.

Шу боис Шахзодбекнинг оиласи айни вақтда моддий кўмакка муҳтож. Бир олам орзулар билан ҳаёт учун курашаётган Шахзодбекдан холис  ёрдамингизни аяманг! Унга имкон қадар холис моддий томондан  ёрдам берайлик!

Саховатпеша юртдошларимиздан имкон қадар Шахзодбекни  соғайишида холис моддий ёрдам беришларини сўраб қоламиз.

Хайрия қилмоқчи бўлганлар учун керакли маълумотлар:

Пластик карта орқали: (Click, Payme)

Онаси Юнусова Дилрабо номига очилган.

Миллий банк: 8600 0207 8206 4963

Миллий банкнинг Урганч булимида Юнусова Дилрабо номига очилган рекзивитлари:

МФО: 00547 ИНН: 200900014

Омонат ҳисоб рақами:

22618000 99009 3499003

Корхона-ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити:

2312 0000 2000 0054 7001

Хорижий давлатлардан маблағ юбориб ёрдам бермоқчи бўлганлар учун онасини  паспорт маълумотлари:

YUNUSOVA DILRABO SHAROFADDINOVNA

Паспорт рақами: AB 8123516

Онаси Дилрабо опанинг телефон рақами:

+99897 3633386

      

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!