Янгиликлар

Оҳангарон ва Паркент туманида чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқарилади

463

“Тошкент вилоятининг “Оҳангарон” ва “Майдонтол” маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Қарорга мувофиқ, 2018 йил 14 сентябрда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан “Sejin G&E Co., Ltd” компанияси (Корея Республикаси) ўртасида тузилган Инвестиция шартномаси тасдиқланди.

Шартномага кўра, “Sejin G&E Co., Ltd” компанияси томонидан Тошкент вилоятида хорижий корхона ташкил этилиши, 2018–2020 йиллар мобайнида 55 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилиши белгиланган.

Шунингдек, Оҳангарон туманидаги “Оҳангарон” ва Паркент туманидаги “Майдонтол” маиший чиқиндилар полигонида ҳосил бўладиган чиқинди газидан (метандан) умумий ишлаб чиқариш қуввати камида 16 МВт бўлган электр энергияси ишлаб чиқарадиган 12 та янги замонавий генератор ва ёрдамчи ускуналар ўрнатилади.

Хорижий корхона юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади.

Истисно тариқасида, хорижий корхонага 2020 йил 1 январгача инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш ва молиялаштириш шартларида амалга оширишга рухсат берилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германияда коронавирус авж олиб кетди 

1954 15:30 11.05.2020

Бағдодда яна нотинчлик: янги ҳукуматнинг таркиби норозилик уйғотди

424 08:40 11.05.2020

Кувайт бўйлаб ҳаракатланиш буткул тўхтатилади

458 09:00 09.05.2020

Тиббий маҳсулотлар хом ашёси экспорти 8 ойга тўхтатилади

645 17:20 23.04.2020

Франция: 11 майдан одатий ҳаётга қайтилади

661 14:00 20.04.2020

Коронавирусга қарши курашнинг шведча усули: ҳукумат олов билан ўйнашяптими?

2653 09:30 17.04.2020
« Орқага