Саволим бор...

Охир замондаги қавмлар

4128

Савол:

"Расулуллоҳнинг "Охир замонда ёшлари кичик, ақллари паст қавм келади. Улар Қуръонни тиловат қиладилар. Аммо кекирдакларидан нарига ўтмайди. Улар одамларнинг энг яхши гапларини айтадилар. Улар ўқ овдан чиққандек диндан чиқадилар. Уларнинг иймони бўғзидан нарига ўтмайди. Уларни қаерда кўрсангиз қатл қилинг. Албатта, уларни қатл қилганларга қиёмат куни ажр бордир" деганларини  эшитдим". Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Шу ҳадис ҳақида агар мен хаворижликни қўллаётган, ўзбекларни эрмаклаётган, имомларимизни  ҳақорат қилаётган Сурия, Афғондаги сиёсий урушларни жиҳод деб ёшларнинг онгига таъсир этаётган Абдуллоҳ Зуфарни топган жойимда қатл қилса бўладими?


Жавоб:

Бу ҳадиси шариф бундан бошқа иборалар ва йўллар билан ҳам келган. Улардаги умумий маъно динни яхши тушунмаган, англамаган ёшлар жамоаси дин ҳимояси даъвосида бўлиши, лекин ҳамма иш ва ҳаракатлари юзаки ва риёкорлик бўлиши, диндан жуда ҳам узоқлашиб кетишлари ва бебошликлар исломга кўп зарар етказиши ва уларни ўлдирган киши яхши иш қилган бўлиши ҳақидадир. Улардаги маънолар сиз айтаётган кишининг чиқиш ва чақириқларида ҳам топиляпти.

 Аммо қатл масаласи ўта нозик масала. Бунга зарурат бўлганда ва ҳамма шартлар тўлиқ топилганда, уламоларнинг кенгаши билан ҳоким томонидан қарор қабул қилингандагина, бу иш жоиз бўлади.

Аллоҳ янада билувчи.

 

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага