Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Охиратга нимамиз бор?

622

Қиш қаттиқ бўлармиш-ўтин ғамладик,
Иссиқ кийимларнинг барин жамладик,
Кўнгиллар хотиржам, нечун йўқ ҳадик,
Охиратга нимамиз бор, ёронлар?

Ёзга ниятимиз бисёрдан бисёр,
Омборнинг ёнидан қурамиз омбор,
Икки қават уй ҳам кўринмоқда тор,
Охиратга нимамиз бор, ёронлар?
 
Ҳар тўйга киямиз янги  бир либос,
Йиққан мол дунёмиз туюлади оз,
Қани бир ўйлайлик инсонларга хос,
Охиратга нимамиз бор, ёронлар?

Бизни яратганди Аллоҳ не учун,
Ким ҳам бўлган ахир дунёга устун,
Бир тутам бу дунё тугаб қолган кун,
Охиратга нимамиз бор, ёронлар?

Баҳор Холбекова

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жаннатий ўн саҳоба: Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу (64-қисм)

114 23:29 21.01.2021

Тиловат йўналиши ҳафта ғолиблари аниқланди

128 22:36 21.01.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (2-қисм)

157 22:31 21.01.2021

«Шайх Салоҳдан фиқҳий сабоқлар»ни кўриб боринг!

361 20:49 21.01.2021

Биз ҳам ўзгарармиканмиз?..

727 20:00 21.01.2021

Жароҳатга масҳ тортиш ҳукми

274 19:00 21.01.2021
« Орқага