Охирги 5 ойда Туркия чегарасига қарийб 200 минг суриялик яқинлашди

19:30 21.03.2019 527

Суриянинг Идлиб вилоятида ҳукумат кучлари амалга ошираётган ҳужумлар ва авиазарбалар натижасида охирги беш ойда қарийб 200 минг киши уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Тинч аҳоли Туркия билан чегарада жойлашган лагерларга қочишига тўғри келган. Хусусан, сўнгги бир ярим ойи ичида Идлиб ва Ҳама шаҳарларини 122 488 киши ташлаб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, Суриядаги уруш 2011 йилнинг мартида, норозилик намойишлари қуролли низога айланганидан кейин бошланган эди. Миллионлаб суриялик жон сақлаш мақсадида уйларини ва ватанларини тарк этди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!