Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Охирги ўн йилда илк бор: Башар Асад БААлик вазирни қабул қилди

1561

Сурия президенти Башар Асад Дамашқда Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Абдуллоҳ ибн Зайд ал-Наҳайён ва у бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда сешанба куни Суриянинг расмий «САНА» агентлиги хабар тарқатди.

Қайд этилишича, учрашувда томонлар “икки қардош давлат ўртасидаги муносабатлар, турли соҳаларда томонларни қизиқтирган икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва айниқса, инвестицион шерикликни мустаҳкамлаш учун ҳаётий муҳим соҳаларда ушбу ҳамкорликнинг янги уфқларини белгилаб олиш масалаларини муҳокама қилди”

Башар Асад БАА тутган “холис ва тўғри позицияни” олқишлаб, мазкур мамлакат “ҳар доим Сурия халқи томонида бўлганини” таъкидлади.

Бу БААлик юқори мартабали мулозимнинг охирги ўн йилда Сурияга илк сафаридир.

Абу-Даби ва Дамашқ алоқалари Сурияда уруш бошланганидан кейин узилиб қолган эди. БАА Суриядаги элчихонасини 2018 йилнинг декабрида қайтадан очди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони Исроил делегациясига виза беришдан бош тортди

1472 15:30 14.03.2023

БАА Исроилдан мудофаа бўйича харидларини тўхтатди

546 19:05 13.03.2023

Ўзбекистон ва БАА Президентлари ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди

575 13:25 11.03.2023

Араб дунёсидаги энг узоқ давом этган космик миссия муваффақиятли амалга оширилди

1022 18:05 02.03.2023

БААда Туркия ва Суриядаги зилзила қурбонлар учун ғойибона жаноза намози ўқилади

689 17:05 10.02.2023

Коинотда рамазон ойи: «космос султони» орбитада рўза тутиш ниятида

1513 14:20 03.02.2023
« Орқага