Ахлоқ

Оила меҳри

703

Бугун кечки пайт маҳалладошларимиздан бириникда ифтор экан, боя айтиб кетишибди. Ишдан келсам бу ҳақда ўғлим худди еткизаётган хабари учун суюнчи оладигандай, мени кўргандан югуриб олдимга келиб хабар берди:

– Дада, дада, сизни кечга ифторга айтиб кетишди. Борар экансиз.

– Хўп ўғлим, хўп.

Ишдан чарчаб келганим учунми ифторга бориш ҳам малолдай туюла бошлади. Аммо, бориш керак, маҳалладош хафа бўлиши мумкин.  Ифтор вақтигача бироз дам олиб, сўнг оғиз очишга ярим соат қолганда уйдан чиқа бошладим. Қарасам хотиним аллақачон ҳар кунгидай қилиб ифторлик дастурхонини тузаб қўйибди. Дастурхонда бир идишда озроқ салат, бир стакан қатиқ, икки бўлак қозонда ёпиб пиширилган чалпак, бир ҳовуч хурмо ва бир тарелкада мевалар турар эди. Қўл калталик қурсин, ҳойнаҳой нимадир овқат қилган бўлса ҳам гўштсиз овқат қилган.  Эшиккача бордим ва тўхтаб сонияларда ҳаммасини ўйлаб кўрдим: ифтордаги тўкин дастурхон, икки-уч хил овқат, турли салқин ичимликлар ва турли хориж мевалари... Йўқ, томоғимдан ўтмайди, ўтса ҳам барибир татимайди...

Секин ортга қайтдим ва ўзимнинг қадрдон дастурхоним ёнига ўтириб, Қуръонни қўлимга олдим ва болаларимни ёнимга чақирдим.

Ғайрат Йўлдош

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Болаларни увол қиляпсизлар. Тарбиялаш керак бўлса, ўзингизни тарбия қилинг!»

911 17:00 30.09.2019

Эркак меҳри

1449 07:05 28.09.2019

Аёлларга муомала қилиш сирлари

1755 19:00 19.09.2019

Кўплаб оилаларнинг бузилишига сабаб бўлувчилар

1815 19:00 30.07.2019

"Баъзан куйган нон егим келади..."

1015 10:45 30.07.2019

Тақлид (ҳикоя)

2515 23:05 06.07.2019
« Орқага