Ислом

Оила: одатий муаммоларга оддий ечимлар (еттинчи мақола)

420

Хотин тарафидан бўладиган муаммолар:

Энди хотин тарафидан бўладиган муаммолар  эътибор қаратайлик.

1-муаммо: хотиннинг уй озадалигига эътибор бермаслиги.

Ечим. Уй эрнинг маскани ва ором олдиган жойидир. Аллоҳ таоло айтади:

“Аллоҳ сизлар учун уйларингизни оромгоҳ қилди” (Наҳл сураси 80-оят). Эр роҳат олиб, хурсанд бўлиши учун уй озода бўлиши керак. Шунда эрнинг қалби уйи ва хотинига боғланади.

2-муаммо: хотин болаларининг тозалигига эътибор бермайди. Шу сабаб эр меҳмонлар олдида уятга қолади.

Ечим. Болалар ота-онанинг кўз қувончидир. Уларни тоза-озода кўрмаган эрнинг аччиғи чиқади. Чунки кир-чир бола билан ўйин-ҳазил қилиш ҳам кўнгилга сиғмайди. Шунингдек, бола покиза ҳолда бўлмаганида эр меҳмонлари олдида қаттиқ ҳижолат тортади. Шу боис хотин болаларини отасига ораста ва чиройли қилиб кўрсатиши керак.

3-муаммо: хотин эрини қаттиқ рашк қилиши.

Ечим. Атрофимиздаги инсонлар ҳақида яхши фикрда бўлишимиз керак. Аллоҳ таоло сенга солиҳ эр берган бўлса, билгинки, солиҳ инсон атрофидаги аёлларга эътибор қилмайди.

Рашкнинг яхшиси ва ёмони бор. Ёмон рашк гумонлар оловини аланга олдиради ва ҳаётни чидаб бўлмас даражадаги жаҳаннамга айлантиради.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, ансор аёлларга уйланмайсизми?”,  дедилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Улардаги рашк жуда қаттиқ”, дедилар (Имом Насаий ривояти).

Шунинг учун Умму Салама (розияллоҳу анҳо)га уйланишларидан олдин Аллоҳдан ундаги рашкни кетказишини сўраганлар.

4-муаммо: баъзи аёл эрини рози қилишни мақсад қилмайди. Эрнинг ҳис-туйғуларини ҳисобга олмайди.

Ечим. Сингилларимизга қуйидаги тавсияни бермоқчимиз:

Асмо ибн Хорижа Фазорий қизини турмушга бераётган чоғида қуйидагича насиҳат қилдилар: “Сен ўзинг улғайган хонадондан нотаниш бўлган тўшак ва кўникмаган яқин кишининг олдига бормоқдасан. Унга ер бўлсанг, у сенга осмон бўлади. Унга тўшак бўлсанг, сенга таянч бўлади. Унга чўри бўлсанг, сенга қул бўлади. Унга таъна қилаверма, сени ёмон кўриб қолади. Ундан узоқлашма, сени эсдан чиқаради. Сенга яқинлашса, унга яқинлаш. Сендан узоқлашса, ундан узоқлаш. Бурни, тили ва кўзига эътибор қил. Сендан фақат хушбўй ҳидни ҳидласин. Сендан фақат яхши сўз эшитсин. Сенда фақат гўзалликни кўрсин”.

5-муаммо: аёлнинг фарзанд тарбиясида камчиликка йўл қўйиши.

Ечим. Хотин болалар тарбиясига Аллоҳ таолонинг олдида масъул эканини англамоғи лозим. У ўз фарзандларини иффат, шижоат ва покизалик асосида тарбиялаши керак. Юксак мақсад қилишни фарзандларига ўргатиши лозим. Аёл фарзандларини ёмон дуо қилмасин. Аллоҳ таоло онанинг ёмон дуосини ижобат қилса, фарзандлар бошига қаттиқ қийинчилик тушади. У болаларининг хатосини эридан яширмасдан, очиқ-ойдин айтиши керак. Эр фарзанд тарбиясида қўллаётган сиёсатига хотин қарши чиқмасин. Хусусан, дин ва одоб-ахлоқ асосида тарбия қиладиган бўлса.

"Исломда оила: муаммо ва ечимлар" китоблар

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Оила: одатий муаммоларга оддий ечимлар (ўнинчи мақола)

277 22:00 12.10.2019

Оила: одатий муаммоларга оддий ечимлар (тўққизинчи мақола)

290 21:00 11.10.2019

Оила: одатий муаммоларга оддий ечимлар (саккизинчи мақола)

446 21:00 10.10.2019

Оила: одатий муаммоларга оддий ечимлар (олтинчи мақола)

374 22:00 05.10.2019

Оила: одатий муаммоларга оддий ечимлар (бешинчи мақола)

378 21:00 04.10.2019
« Орқага