Илм

Оли Имрон сураси тафсири

621

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:

Оли Имрон

«Албатта, куфр келтирганларга уларнинг моллари ҳам, болалари ҳам Аллоҳ(азоби)дан бирор нарсага асқотмас. Ана ўшалар – ўзлари оловнинг ёқилғисидирлар» (10-оят).

Одатда ҳимояга муҳтож одам бу дунёда мол-дунёсини, фарзандларини ишга солади. Кофирлар бу нарсани ўзгармас қоида, деб тушунадилар. «Пулинг бўлса, чангалда шўрва» қабилида фикр ва иш юритадилар. Куфр ҳукм сурган жамиятда ҳаммадан кучли нарса пул бўлиб, «пули бор одам хоҳлаган ишини қила олади» деган эътиқод бор.

Лекин, агар Аллоҳ таоло бирор бандага азобни ирода қилиб қолса, уни на пули ва на болалари Аллоҳнинг азобидан қутқара олмайди:

«Албатта, куфр келтирганларга уларнинг моллари ҳам, болалари ҳам Аллоҳ(азоби)дан бирор нарсага асқотмас».

Аксинча, баъзи вақтларда айнан молу дунёси ёки бола-чақаси бошига битган бало бўлади. Охиратдаги ҳоллари эса ҳеч шак-шубҳасиз, маълум:

«Ана ўшалар – ўзлари оловнинг ёқилғисидирлар».

Ҳа, молу дунёси, бола-чақаси кўплигидан ғурурга кетиб, кофир бўлган шахслар охиратда дўзах оловига ёқилғи бўлишдан бошқага ярамайдилар.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Манба: islom.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тафаккур ва тадаббур...

251 08:30 02.06.2020

Мен фақат Қуръонни очган эдим...

1044 23:00 01.06.2020

Мўминнинг йўқотгани тадаббур бўлмасин

910 20:39 30.05.2020

Истанбулдаги Қуръон тиловати Грецияга ёқмади

1785 10:11 30.05.2020

Қуръони каримда зикри келган ҳайвонлар:

1404 13:30 27.05.2020

Асал ва арининг сирлари

1808 23:00 26.05.2020
« Орқага