“Олим дегани албатта амал қилувчи дегани эмас”

08:00 10.02.2019 1558

Зиддиятлар

Олим албатта амал қилувчи дегани эмас¸ амал қилувчи эса олим бўлмаслиги мумкин.

Чиройли хотин бевафо бўлса , вафоли хотин чиройли бўлмаслиги мумкин.

Бой эр яхши чиқмаслиги ёки меҳрибон эр бой бўлмаслиги мумкин.

Холис дегани рошид (тўғри йўлда) дегани эмас, баъзан тўғри йўлда ҳам нохолис бўлиш мумкин.

Одил кишилар ҳукмдор бўлиши қийин, ҳукмдорлар эса одил бўлавермайди.

Юзингизга жилмайиб душман бўлиш ёки аччиқ гап билан сизга дўстлик қилаётган бўлиши мумкин.

Facebookʼдаги дўстлик ҳаётдаги яқинликни англатмайди. Ҳаётдаги яқинларингиз эса блокда бўлиши мумкин.

Дипломли саводсиз ёки дипломсиз зиёли бўлиш мумкин.

Фаизиддин МЎМИН

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!