Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Олим етиштириш осонмас…

376

Имом Аҳмад ва «Сунан» эгалари Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У киши айтдики: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Албатта, уламолар пайғамбарларнинг меросхўридир. Пайғамбарлар динор ва дирҳамни мерос қилиб қолдирмадилар. Улар илмни мерос қилиб қолдирдилар. Кимки уни (илмни) олса, улкан насибани олибди».

Биламизки, инсон агар вафот этса, ундан қолган мулкка энг яқин кишилари эга бўлади. Башарият тарихидаги энг яхши кишилар, барча инсонларни тўғри йўлга бошлаган зотлар – пайғамбарлардир. Мазкур ҳадисда олимлар пайғамбарларнинг меросхўри эканлиги айтилмоқда. Олимлик шоҳсупасига чиқиш учун киши аввал толиблик зинапоясини босиб ўтмоғи лозим. Бу йўлни муваффақиятли босиб ўтиш учун толиби илм нима қилиши керак? Нималарга сабр қилмоғ-у, нималарга ҳарис бўлиш керак? 

Маълумки, толиби илм учун ҳар бир замоннинг ўзига хос қийинчиликлари бўлган. Хусусан, тобеъинлар, табаъа тобеъинлар даврида, масофанинг узоқлиги, давлат устига нотўғри ақидадаги (мўътазила каби) кишиларнинг келишини мисол келтириш мумкин. 

Яқин тарихга назар ташласак, мустамлакачилик қурбони бўлган Туркистон ўлкасида ҳам, илм олиш оғир машаққатларни талаб қилган. Лекин, шундай бўлса ҳам, ўша даврларда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Шайх Алоуддин Мансур, Домла Ҳиндистоний каби етук аҳли илмлар етишиб чиққан. 

Соғлом муҳит

Фарзандингизни, ким билан дўстлашаётганига эътиборли бўлинг. Суфён Cаврий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Кишининг тузалиши ёки бузилишида дўстидан кўра таъсирли киши йўқ". Сиз фарзандингзини тўғри тарбия қилсангиз-у, лекин ким билан дўст тутинганига беэътибор бўлсангиз, ҳушёр бўлинг, фарзандингизни йўқотиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Улар фарзандингизни тўлалигича ахлоқини бузиб юбормаса ҳам,  қалбига "шундай қилса бўлаверади" деган уруғни экиб қўйиши мумкин. Бу уруғ эса қачондир етилиб, "мева" бериши аниқ. Ёмон давраларда доимий бўлиш, кишининг кўзига ифлосликларни ҳам юмшатиб кўрсатади. Ёмон йўлдош билан юрган йигит, даставвал нафлларни камайтиради. Аста-секин майда гуноҳларга қўл уради. Шу зайлда қалб қорайиб бораверади!

Виртуал олам

Бу иллат аввалгисидан хавфлироқ. Эҳтимол сиз фарзандингизни ким билан дўстлашишини назорат қила оларсиз, лекин унинг "виртуал олам"даги ҳаётини назорат қилолмайсиз. Авваллари толибларни чалғитган нарсалар, ҳозиргиларидан "ўткирроқ" эмас. Бола қўлидаги телефон орқали истаган нарсасини кўриши, истаган одами билан хоҳлаганича мулоқот қилиши мумкин. Сиз эса буларни ҳеч биридан бохабар бўлолмайсиз. Чунки ёш авлод сиз ва биздан кўра бу қурилмаларни яхши тушунади. Шунинг учун фарзандингизни қўрқитиш орқали назорат қилманг. Зотан бу фойдасиздир. У гуноҳлардан сиздан қўрққанлиги учун эмас, Аллоҳдан ҳаё қилганлиги учун тийилмоғи керак.

Воизларга эмас, олимларга муҳтожмиз!

Воиз сўзи араб тилида ваъз қилувчи, насиҳатгўй инсонларга нисбатан ишлатилади. Сиз воиз эмас олим бўлинг. Яъни, феълингиз орқали насиҳат қилинг. Ўзингиз телевизорда футбол кўраётиб, болангизга " Овқат маҳалда телефонингни йиғиштир" деманг. Сиз ўзингиз шу футболни кўрманг. Ибрат олинадиган шахс бўлинг. Фарзандингиз сизни китоб ўқиётганингизни кўриб улғайсин. Зотан, ёшликдаги хотиралар киши билан бир умрга бирга бўлади. Қуш инида кўрганини қилади дейдилар. Полапонингизни авайланг, зеро, олим етиштириш осон эмас...

 Авазбек Мирсаитов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

24 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

82 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

214 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

267 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

435 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

502 09:55 01.10.2022
« Орқага