Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Олимлар ўлик ҳужайраларни жонлантириш йўлини топди

934

АҚШнинг Йел университети тадқиқотчилари ҳужайраларни қайта тирилтириш технологиясини яратди. Дастлабки тажриба-синов ишлари жониворларда муваффақиятли ўтказилди.

Тадқиқот давомида кислород ва ҳаёт учун муҳим бошқа компонентларни етказиб берувчи махсус аппарат ҳамда синтетик суюқлик ёрдамида юрак фаолияти тўхтаган жониворларнинг тана аъзоларини қисман жонлантиришга эришилди. 

Тажриба шуни кўрсатдики, ҳужайраларни жонивор ўлимидан бир соат ўтиб, яна “ҳаётга қайтариш” мумкин. Бу — биринчи босқич.

Иккинчи босқичда, яъни экспериментдан олти соат ўтгач, олимлар юрак, жигар, буйрак ва бошқа органларнинг баъзи асосий ҳужайра функцияларини тиклашга муваффақ бўлди. 

Тадқиқотчи Ненад Сестаннинг таъкидлашича, юрак уришдан тўхтаган чоғда тана аъзолари шишиши кузатилади. Бу жараёнда томирлар бекилиб, қон оқими блокланади. 

Тажриба давомида қўлланилган “OrganEx” номли инновацион технология тўқималар яхлитлигини сақлаб қолиш, ҳужайралар ўлимини камайтириш ҳамда кўплаб ҳаётий органларда молекуляр жараёнларни тиклаш имконини берди. 

Олимлар фикрича, ушбу кашфиёт инсонларда ҳам муваффақиятли синовдан ўтса, келгусида трансплантация соҳасида оламшумул натижаларга эришиш мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

693 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

318 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

491 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

907 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

665 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1459 17:20 02.02.2023
« Орқага