Илм

Олимлардаги виқор ва тавозуъ

767

Имом Суфён Саврий жуда тавозуъли инсон эди. У киши: “Ҳеч ким танимайдиган ва обрўим тўкилмайдиган ерда яшашни хоҳлаб қолдим”- дер эди. Ибн Маҳдий айтади: мен Суфён Саврийнинг: “Оёқ кийимимни олсам-да, ҳеч ким танимайдиган ерларга бориб яшасам!” деди ва бошини кўтариб: “У ерда қадрим ерга урилмаса?!”-деди. 

Хорланишдан жуда эҳтиёткор бўлгани сабабли, у кишини танийдиган ва қадрини биладиган инсонлар орасида яшар эди ва айтар эди: “Агар қадрим ерга урилишидан қўрқмаганимда, мени танимайдиган қавм орасида яшаган бўлар эдим”.

Халифа Маҳдий Мадинага келганида одамлар у билан саломлашишга чиқишди. Ҳамма ўз ўрнини олиб ўтирганидан сўнг имом Молик келди. Одамлар: “Бугун имом Молик ҳаммадан охирида ўтирар экан-да?!”-дейишди. Имом Молик яқин келиб одамларнинг тиғиз ўтирганини кўрди ва туриб қолди-да: “Эй мўминлар амири! Устозингиз Молик қаерга ўтиради?”-деди. Маҳдий: “Эй Абу Абдуллоҳ! Менинг олдимда ўтирасиз”-деди. Имом Молик одамларни оралаб ўтиб, унинг олдига борди. Маҳдий ўнг тиззасини кўтариб ўтирди ва имом Моликни ёнига ўтирғизди.

Муҳаддис олим, кўзи ожиз Абу Муовия Муҳаммад ибн Хозимнинг қўлига халифа Ҳорун ар Рашид сув қуйиб турди. Олим буни ювиб бўлганидан сўнг билди ва: “Эй мўминлар амири! Албатта, сиз илмни ҳурмат қилдингиз”-деди.

Имом Ибн Дақиқ Ийд бир неча марта ўзини қозиликдан олиб қочди. Сўнгра яна қозиликка ўтириш сўралди. Султон Малик Мансур Ложин имом келганида туриб кутиб олди. Имом Ибн Дақиқ секин-секин юра бошлади. Бошқалар: “Султон сиз учун тик турибди”-деса, у киши: “Юришим учун бошлаб боринглар!”-деди. Пастда ўтирмаслик учун султон билан сўри устида ўтирди. Султон имомнинг қўлини ўпди. Имом Ибн Дақиқ Ийд: “Шундан фойдаланмоқчисан-да!”-деди. 

Ибн Ҳазм айтади: “Мақтовга арзийдиган ишлардан бири – унга ўхшашини бошқа эшитмадим – Абу Ғолиб Тамам ибн Ғолиб Тайёний луғат соҳасида бир китоб ёзди. Унга Жазоир ҳокими Абу Жайш Мужоҳид Омирий юзланиб, минг динор пул, улов ва сарпо берди, эвазига китобнинг бошига унинг ҳам исмини киритиб: “Абу Ғолиб Абу Жайш Мужоҳид учун ёзди”-дейилади. Абу Ғолиб ҳамма нарсани қайтариб берди ва: “Мен бу китобни одамлар фойланиши ва унда ҳимматим кўриниб туриши учун ёздим, энди унинг бошига бошқанинг исмини киритиб, унга мақтов олиб беришим керакми?! Аллоҳга қасамки, бутун дунёни берса ҳам бундай қилмайман. Ёлғончи олим бўлмоқчи эмасман. Мен бу китобни фақат у учун эмас, балки, барча илм талабида юрганлар учун ёздим”-деди. Биз бу ҳокимнинг ҳиммати олийлиги ва шу китоб билан машҳур бўлишга рағбат қилганига ва олимнинг ўз қадрини билиб, нафсининг гапига кирмаганига ҳайратда қолдик.

Абу Саъид Бакр ибн Мунир айтади: “Бухоро волийси Холид ибн Аҳмад Зуҳалий имом Бухорийга элчи юбориб, “Жомеъ” ва “Тарих” ва бошқа китобларини олиб келиб бизга ҳам ўқиб берсин,-деди. Имом Бухорий унинг элчисига: “Мен илмни хор қилиб султонларнинг эшигига кўтариб бормайман. Агар илмга эҳтиёжинг бўлса масжидга ё уйимга дарсларга келгин. Агар хоҳламасанг, сен султонсан, дарсларимни таъқиқлаб қўярсан. Бу эса мен учун қиёмат кунида Аллоҳ таолонинг ҳузурида узр бўлади. Чунки мен илмни яшираётганим йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир илм ҳақида сўралганда, билиб туриб яширса, дўзах олови билан оғзига юган солинади”-деганлар”, деди. Бу воқеъа икаласининг орасига совуқлик тушишига сабаб бўлди”.

Асадуллоҳ Холмуродов таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус иссиқ ҳароратда тарқалиши секинлашадими?

517 11:00 03.06.2020

Исломни қабул қилган машҳур яҳудий олимлар

1542 02:20 20.05.2020

«Сардоба иши»ни европалик етук мутахассислар текширади – Шавкат Мирзиёев

1231 03:40 17.05.2020

Вакцина пойгаси бошландими?

993 23:30 04.05.2020

Испаниялик олимлар COVID-19 ҳақида шов-шувли баёнот беришди 

1882 20:35 24.04.2020

Тадқиқот: Коронавирус нерв тизимига ҳам зарар бериши мумкин

783 21:00 11.04.2020
« Орқага