Илм

Олимни ажнабий мот қилди...

3819

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ҳикоя қилади:

“Бир куни хонамда ўтирсам сочлари ва кийиниши буткул ғарбона бўлган бир йигит олдимга кирди. Унда иймоннинг милтираб турган чироғи ҳам кўринмасди. Йигит савол берди:

- Ҳазрат, менинг ишим катта банк соҳасида ҳисоб-китобдан иборат. Мен буни Англияда ўқиб ўрганганман. Шу ишнинг моҳиятини биласизми?

- Биламан, Ҳиндистонда мен билган 3 та шу соҳанинг забардасти бўлса, тўртинчиси сен экансан.”

- Менинг даромадим шаҳар ҳокиминикидан ҳам кўплигини биласизми?

- Биламан.

- Шу ишимда хотиржам ишлаб юргандим. Бир одам менга бу ишдан келадиган даромад ҳаром деди. Шунга аввал сиздан аниғини сўраб билиб олайин, деб келдим. Бу ишим ҳақида нима дейсиз?

- Сенинг ишингда иккита ҳаром амал бор: қимор ва судхўрлик. Лекин, бир одам ҳаромдан пул топяпти. Билган ҳунари шу. Вақтики, бу ишнинг ҳаромлигини билгач, унга бошқа иш топиш фарз бўлади. Бошқа ҳалол ишни эса худди очдан ўлаётган киши егулик излагандек излайди. Лекин ўша ишни топилгунча ҳаром ишини ташламай туради. Токи шайтон сенга ҳалол ишни қидириб оч қолдинг, деган васвасани солмасин. Бу улуғларнинг гапидир.

- Ҳазрат, мен сиздан қандай иш топиш кераклигини сўрамадим. Бу ишим ҳалолми ҳаромми? Биргина сўзни сўрадим.

- Ишинг ҳаромдир.

- Буни ким ҳаром қилган? Сизми ё худоми? 

- Аллоҳ ҳаром қилган.

- Аллоҳ ҳаром қилган бўлса, аввал ҳалолнинг эшигини очиб, сўнг ҳаром қилади. Ваъда бераманки, ўлгунимга қадар эски ишимга қайтмайман.

Менинг кўзимни очган эди бу воқеа. Бир одам “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ” дедими, сурати қандайлигидан қатъи назар бизнинг эҳтиромимизга лойиқ экан. Менинг дастлабки гумоним қандай эдию, унинг анча-мунча олимга хос бўлмаган таваккули қандай эди! Шу йигит ҳозир Американинг энг бой мусулмонларидан...”

Ёрқинжон қори ҳафизаҳуллоҳ

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исломнинг катта олими оламдан ўтди ёхуд дўстларга ғамгин дил таъзияси

924 13:30 22.05.2020

Коронавирус бўйича муҳим тадқиқот ўтказаётган олим ўлдириб кетилди

10478 16:56 06.05.2020

Ҳокимнинг ҳадясини олмаган олим

1225 13:00 22.04.2020

Имом Шофеий мақтаган олим

482 20:30 15.04.2020

Қизамиқ ва сувчечак бўлган одам коронавирусга чалинмайдими?

2573 11:54 09.04.2020

Турк олими пандемиянинг чўққиси ва пасайиш даврини айтиб ўтди

5004 14:30 07.04.2020
« Орқага