Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Олимпиадани ҳижобда забт этганлар

5249

Одатда спорт билан шуғулланиш кишидан жисмоний ҳаракатлар талаб қилади. Тана аъзолари осон ҳаракатланиши учун эса енгилроқ кийиниш мақсадга мувофиқ бўлади. Устига-устак, спортда, айниқса Олимпиада даражасидаги нуфузли мусобақаларда спортчи махсус кийимда баҳсларда иштирок этиши керак. Шу сабабданми ёки аёл киши ожиза дейилиши важиданми, билмадим, айрим ҳолатларда қизларга спорт билан шуғулланишни тақиқлаб қўйишади.

Лекин ўз сўзида қатъий турган баъзи қизлар ҳижобда ёки рўмол ўраган ҳолатда бўлса ҳам спортнинг ўзи истаган тури билан шуғулланишга ҳаракат қилади. Куни кеча ана шундай юртдошларимиздан бири спортнинг бокс турида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Турсуной Раҳимова кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди. У кейинчалик мусобақани тарк этган бўлса-да, Олимпиадада ғалаба қозонган биринчи ўзбек аёл боксчиси сифатида тарихга кирди.

Бундан ташқари жаҳон миқёсида ҳам олимпиада шоҳсупасига кўтарилган мусулмон аёл-қизлар бор. Сўнгги олимпия ўйинларида ҳам уларнинг бир нечтаси кашф қилинди. Уларнинг айримлари ҳақида қуйида ҳикоя қиламиз.

Ибтиҳож Муҳаммад

Қиличбозлик бўйича спорт мусобақаларида Америка Қўшма Штатлари номидан қатнашадиган бу аёл 2016 йил Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI  ёзги олимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритган. Ўша мусобақада у Олимпия ўйинларида ҳижобда қатнашган биринчи америкалик аёл бўлган. У шунингдек қиличбозлик бўйича 2014 йилги жаҳон чемпионатининг ғолиби ҳисобланади.

Эътиборлиси, Американинг Mattel компанияси Ибтиҳож Муҳаммаддан андоза олган ҳолда ҳижоб ўраган илк Barbie қўғирчоғини тақдим қилган. Ҳижоб ўраган қўғирчоқлар ишлаб чиқарилишига айнан Ибтиҳож сабаб бўлган дейиш мумкин.

Сара Аҳмад

Оғир атлетика спорти билан шуғулланувчи мисрлик аёл Риодаги олимпиада баҳсларида ўзининг 69 кг вазн тоифасида иштирок этган. У ўз меҳнатлари натижасида Миср терма жамоасининг ҳисобига битта бронза медалини қўшиб қўйган ва Олимпия шоҳсупасига кўтарилган биринчи мисрлик аёл спортчи сифатида тарихга кирган.

Кимё Ализода

Кимё Ализода таэквондо спорт турининг 57 килограмм вазн тоифасида татамига чиқади. У ҳам юқорида зикр этилган муслималар қаторида Рио олимпиадасининг бронза медалини қўлга киритган. У ҳам ўз юрти бўлган Эрон номидан олимпиада медалини қўлга киритган биринчи аёл ҳисобланади.
Шунингдек, Ализода 2014 йилги Нанкиндаги ёшлар Олимпиадасида олтин медалга сазовор бўлган. 2015 йилги жаҳон чемпионатида эса Лондон ва Рио олимпиадалари ғолиби Жейд Жонсни енгиб, бронза медали соҳиби бўлган. 2017 йилги жаҳон чемпионатида эса кумуш медални қўлга киритган, 2018 йили Осиё чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган.

Дарҳақиқат аввал ҳам таъкидланганидек, ҳижоб — муваффақият йўлидаги тўсиқ эмас! Умуман ҳеч нарсага тўсиқ эмас. Шундай экан, рўмол ёки ҳижоб сабаб айрим имкониятларга чеклов ўрнатиш асло керак эмас.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ: полициячи мусулмон ўсмирни ўқ отиб яралади

719 13:22 29.01.2023

Россиянинг энг кам «чекувчи» ҳудудлари орасида кўпчилик аҳолиси мусулмон бўлган минтақалар пешқадам

530 16:35 19.01.2023

Аҳолисининг 80 фоизи ҳаж қилган Австралиянинг мусулмон ороли

1898 08:57 13.01.2023

Угандада 26 мусулмон талаба ҳибсга олинди

543 15:35 05.01.2023

Францияда мусулмонларни «ҳақоратлаган» журналистга нисбатан жиноий иш очилади

690 13:50 30.12.2022

Мусулмонга фалсафа керакми?

1258 17:25 27.12.2022
« Орқага