Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Бу башоратлар қалбимизда муҳрлансин

654

Олий ҳиммат барча яхшиликларда камолотга етказувчи баланд нарвон экани юқорида айтганларимиздан намоён бўлди. Айниқса, илм ва жидду жаҳд борасида.

Кимнинг ҳиммати олий бўлсагина бу уммат, бу миллатга ўз шавкатини қайтара олади.

Шайх Муҳаммад Хадор Ҳусайн олий ҳимматнинг самараси ҳақида бундай дейди: “Бу хулқ эгасининг мартабасини улуғ қилади, уни олий ишларнинг чўққисигача етаклайди. Бундай кишилар зулм чеккан, эътиборсиз қолдирилган заифларга ёрдам берадиган, иззатли ва сахий бўлади. Ўз қавмини кўтаради, турғунликдан тараққиёт сари етаклайди”.

Биз салаф уламоларимизнинг ҳимматлари ҳақида кўпроқ гапирдик. Аммо бу билан шундай тараққий этган замонни ортга қайтаришни қасд қилмадик, балки уларнинг тажрибаларини ўрганиб, келажакка татбиқ этиш учун келтирдик.

Улар инсоният тарихидаги энг яхши уммат эди.

Шундай инсонларга эргашишнинг ўзи ҳақиқий тараққиёт, уларни намуна қилиб келтириш эса бу миллатни ислоҳ қилиш учун ҳимматни уйғотишда энг яхши воситадир.

Аллоҳ таоло айтади: “Дарҳақиқат, сизларга Китоб (Қуръон) нозил қилдик. Унда сизларнинг зикрингиз бордир. (Буни) англамайсизми?!” (Анбиё сураси, 10-оят).

Бу фазилат эшигига қадам қўймоқчи бўлганларга: “Шошилинг! Бу миллатни яхшилик сари етаклашда пешқадам бўлинг! Баъзи нарсалардан чўчиб, ортга чекинманг!” деймиз. Аллоҳ таоло Каломида бундай дейди: “... Албатта, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунларича, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас...” (Раъд сураси, 11-оят); “У (одамлар) умидсизликка тушганларидан кейин ёмғир ёғдирадиган ва Ўз раҳматини (баракотини) кенг ёядиган зотдир. У (мўминларга) Валий (дўст) ва Ҳамид (ҳамд эгаси)дир” (Шўро сураси, 28-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умматимнинг мисоли ёмғирга ўхшайди. Унинг аввали яхшироқми ё охири яхшироқми, билиб бўлмайди”

“Аллоҳ таоло бу динида янги ниҳол (олим)ларни чиқараверади ва улар қиёматгача Унинг тоатида давом этаверади”, деганлар.

Бу башоратлар қалбимизда муҳрлансин.

Оламлар Эгаси Аллоҳга ҳамдлар, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва аҳли оилаларига ва саҳобаи киромларга Аллоҳдан салоту саломлар бўлсин.

Ҳижрий 1438 йил, 5-зулҳижжа. Милодий 2017 йил,

27 август.

Асадулло Холмуродовнинг "Мўминнинг қуввати" китобидан олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитаниниг 4418-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

40 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

199 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

191 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

227 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

282 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

476 10:20 01.10.2022
« Орқага