Олий кошонам

01:00 14.06.2018 778

Меҳрибон онадек бағрингга олдинг,

Таълим бериб, нурли ҳаётга солдинг.

Бугун кўз ёш ила кузатиб қолдинг,

«Мир Араб» мадрасам – олий кошонам.

 

Энг азиз дўстларни шу ердан топдим,

Занг босган иллатни сенда йўқотдим.

Энди кетар чоғда қайғуга ботдим,

«Мир Араб» мадрасам – олий кошонам.

 

Тўрт йил билим олдик бағрингда, раҳмат,

Ҳаётга асқотса, чекмаймиз заҳмат.

Мангу унутмаймиз, ўтса-да фурсат,

«Мир Араб» мадрасам – олий кошонам.

 

Устозлар, қадрингиз асло сўнмасин,

Шогирдлар чиқиши мудом тинмасин.

Қиёматга қадар Аллоҳ қўлласин,

«Мир Араб» мадрасам – олий кошонам.

 

Бизлар кетмоқдамиз, дуода бўлгин,

Виждонга, иймонга, ирфонга тўлгин.

Аллоҳга омонат мана шу замин,

«Мир Араб» мадрасам – олий кошонам.

 

Қадрингга етмадик, гар хато қилдик,

Вақт олий ҳакамдир, афсус, кеч билдик.

Рози бўл, чин дилдан сенга интилдик,

«Мир Араб» мадрасам – олий кошонам!

 

Эркин ҚУДРАТОВ,

Мир Араб ўрта махсус ислом билим юрти

Ҳадиси шариф фани мударриси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!